TAVSIYA
186K subscribers
560 photos
8 videos
562 links
Реклама учун: @tavsiyarek

Лойиҳаларимиздан (@songfastbot @songsetbot @tavsiya) бот ва каналларимизга тушаётган рекламаларнинг қисман фоизи эҳсонга ажратилади.
Download Telegram
🧘 ҚАД-ҚОМАТ — МИЯ УЧУН «ҚАФАС»

- Букчайиб юриш шунчаки хунук кўриниш эмас, у танани ичидан емирувчи жараёндир.
- Нотўғри қад-қомат умуртқани қисади, натижада мияга қон ва кислород бориши камаяди.
- Доимий бош оғриғи, тез чарчаш ва паришонхотирлик айнан шундан бошланади.
- Текис қад-қомат нафақат сизни кўркам кўрсатади, балки ички ишонч ва иш қобилиятини оширади.

Тавсия: Тўғри ўтиринг: Елкаларни орқага тортинг, оёқ кафтлари ерга тўлиқ тегсин.


⏺40/5 қоидаси: Ҳар 40 дақиқада туриб, 5 дақиқа чиниқиш машқларини бажаринг.

⏺Назорат: Телефондан фойдаланганда уни кўз баландлигига кўтаринг, бошингизни эгманг.

Соғлом умуртқа — тиниқ фикр ва муваффақият гарови!

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖐 БАРМОҚ ҚИРСИЛЛАТИШ: ЗАРАРЛИМИ?

Бу одат кўпчиликда стрессни камайтириш учун пайдо бўлади. Аслида нима содир бўлади?

Овоз қаердан чиқади? Бу суякларнинг бир-бирига тегиши эмас, балки бўғим суюқлигидаги газ пуфакчаларининг ёрилишидир.

Хавфи борми? Артритга бевосита сабаб бўлмаса-да, мунтазам қирсиллатиш бўғим бойламларини бўшаштириши ва қўл кучини камайтириши мумкин.

Қачон хавфли? Агар оғриқ, шиш ёки ҳаракат чекланиши бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

Тавсия: Стрессни камайтириш учун эспандер ёки антистресс ўйинчоқларидан фойдаланинг.

⏺Бўғимлар учун калций ва витамин D га бой маҳсулотларни истеъмол қилинг.

⏺Қўл мушаклари учун мунтазам енгил машқлар қилинг.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎧 ЭШИТИШНИ АСРАШНИНГ 3 ҚОИДАСИ

Наушниклардан нотўғри фойдаланиш қайтмас карликка сабаб бўлиши мумкин. Эшитиш қобилиятингизни сақлаб қолиш учун:

⏺60/60 қоидаси: Овозни 60% дан оширманг ва кунига 60 дақиқадан кўп фойдаланманг.

⏺Тўғри танлов: Вакуумли эмас, қулоқни қоплаб турадиган (монитор) наушникларни танланг.

⏺Гигиена: Наушникларни ҳар куни антисептик билан артиб туринг.

Бугунги сукунат — эртанги тиниқ овоз!

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🍯 АСАЛ: ТАБИАТНИНГ «ТИББИЙ ХАЗИНАСИ»

⏺Асал шунчаки ширинлик эмас, у минг дардга даво бўлувчи табиий антибиотик ва қувват манбаидир. Аммо унинг фойдасини тўлиқ олиш учун муҳим қоидаларни билиш керак.

⏺Иммунитет посбони: Асал таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни янгилайди ва мавсумий касалликларга қарши танани чидамли қилади.

⏺Олтин қоида: Асални ҳеч қачон қайноқ чой ёки сувга солманг! 40°C дан юқори ҳароратда асал ўзининг шифобахш хусусиятларини йўқотади ва таркибида зарарли моддалар пайдо бўлиши мумкин.

Энергия манбаи: Тонгда оч қоринга бир стакан илиқ сув билан ичилган бир қошиқ асал мия фаолиятини яхшилайди ва кун бўйи тетиклик беради.

Тавсия: Асални фақат ёғоч ёки пластик қошиқда олинг. Темир қошиқ билан алоқада бўлганда оксидланиш жараёни юз бериб, унинг сифати пасаяди.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нотўғри кроссовка танлаш — бўғимлар учун хавфли

⏺ Тор ёки таги қаттиқ пойабзал нафақат оёқни чарчатади, балки юриш пайтидаги зарбани тўғри ютолмагани сабабли тизза ва умуртқа поғонасига ортиқча юклама беради. Бу эса вақт ўтиши билан бўғимларда сурункали оғриқларни келтириб чиқаради.

⏺ Пойабзал олаётганда бармоқ учи ва кроссовка ўртасида 0.5–1 см бўш жой бўлишига эътибор беринг. Оёқлар кун давомида шишишини ҳисобга олиб, харидни кечқурун амалга ошириш тавсия этилади. Бу оёқ деформацияси ва товон яллиғланишининг олдини олади.

Шунингдек, кроссовкаларнинг амортизацияси ва ҳаво ўтказувчанлиги саломатлик учун энг муҳим омиллардан ҳисобланади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун маърузаларни расмга олиш фойдасиз?

Ҳозир кўпчилик ёзиш ўрнига телефонга суратга олишни маъқул кўради. Бироқ, илм-фан шуни исботлайдики, қўлда ёзиш пайтида миядаги RAS (Reticular Activating System) филтри ишга тушади. Бу тизим маълумотни хотирага мустаҳкам муҳрлайди.
Экранга тикилиш ёки расмга олишда бу жараён содир бўлмайди ва маълумот тез унутилади.
Олтин қоида: Муҳим формулалар ва янги сўзларни албатта қўлда ёзинг. Бармоқларингиз ҳаракати — миянгиз учун энг яхши устоз.

TAVSIYA обўна бўлинг
Чекишни ташлаш учун 2 та самарали усул

Агар зарарли одатдан буткул қутулишни истасангиз, ушбу оддий лекин кучли тавсияларни синаб кўринг:
⏺"Ҳид терапияси": Банкага озроқ нос солиб, устини ёпгунча сув қуйинг. Тамакига хумор тутганда, банкани очиб ҳидланг. Ўткир ҳид миядаги чекиш истагини шу заҳоти сўндиради.
⏺Игир (Аир) илдизи: Агар кундузи хумор тутиб, безовта бўлсангиз, дорихонадан игир ўсимлигини сотиб олинг ва бир бўлагини оғизга солинг. У аввал ачишиб, сўнг ёқимли таъм беради. Бу ўсимлик қон томирларни кенгайтириб, организмингизга қувват бағишлайди.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Никотин қонга тушиши билан жуда тез — атиги бир неча сония ичида — мияга етиб боради. Шу пайтнинг ўзида қон томирлари кескин тортаяди, қон айланиши қийинлашади ва юрак одатдагидан кўра анча кўпроқ зўриқиб ишлашга мажбур бўлади.
⏺Бундан ташқари, сигарет тутунидаги ис гази қондаги кислород ўрнини эгаллаб олади. Натижада ҳужайралар кислородсиз қолиб, тўлиқ озиқланмайди ва “бўғилиш” ҳолатига тушади.
⏺Бу жараёнлар вақт ўтиши билан юрак хасталиклари, инфаркт ва қон томирларининг жиддий зарарланишига, ҳатто гангренагача олиб бориши мумкин.
⏺Қисқаси, ҳар бир чеккан сигарета — бу қон томирларини секин-аста зарарлаб, юракни эрта чарчатадиган зарарли занжирдир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ортиқча вазннинг кутилмаган фойдаси аниқланди 😱

Калифорния университети олимлари янги тадқиқотда қизиқарли хулосага келишди: танадаги ортиқча ёғлар инсульт, юрак ва буйрак хасталикларига қарши курашда қўл келиши мумкин.

Тадқиқот қандай ўтказилди?
⏺Иштирокчилар: Инсультга учраган, ўртача ёши 70 да бўлган беморлар.
⏺Натижа: Ортиқча вазни бор инсонлар орасида ўлим ҳолати бошқаларга нисбатан 62 фоизга камроқ эканлиги маълум бўлди.

Бунга сабаб нима?
Олимларнинг тахминича, ёғ таркибидаги баъзи фойдали моддалар ва элементлар критик вазиятда организмга қўшимча куч беради. Аммо бу борадаги изланишлар ҳали давом этмоқда.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун аёл эридан катта бўлмаслиги керак?

⏺Аёл эртароқ ақлий ва интеллектуал камолотга эришади, натижада зарур маънавий ва психологик ривожланишни эрта топади.

⏺Аёл эртароқ жисмоний етукликка эришади, шунинг учун унинг жинсий эҳтиёжларига эрта жавоб бериш керак.

⏺Аёлларда жинсий эҳтиёжлар эрта пасаяди; Бошқача айтганда, 50 ёшдан кейин аёлларнинг жинсий алоқага бўлган иштиёқи пасаяди.

⏺Никоҳда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ёш фарқи тавсия этилиши мумкин бўлган энг яхши оралиқ ҳисобланади.

Бу масофа эр ва хотиннинг ақлий, экспериментал, жисмоний ва ҳатто ёшлик, жинсий ҳис-туйғулар ва ниҳоят, аксарият ижтимоий ва ахлоқий хатти-ҳаракатларда яқин ва уйғун бўлишига сабаб бўлади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🩺 БЎРТГАН ВЕНАЛАР: ВАРИКОЗДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

⚠️ Муаммо: Оёқни чалиштириб (устма-уст) ўтириш қон ва лимфа томирларини қисиб, қон айланишини кескин секинлаштиради.

⏺Натижа: Томирларда қон димланиб қолиши оқибатида оёқларда томир бўртиши (варикоз) бошланади.

✅ Тавсия: Ўтирганда доим иккала товонни ерга текис қўйишга одатланинг ва ҳар соатда бир марта туриб, разминка қилинг.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚰 ЖЎМРАК СУВИ: ЯШИРИН ХАВФ

Жўмракдаги сув эски қувурлардан ўтиб, оғир металлар ва микроблар билан ифлосланади.

⏺Таркибидаги хлор нафақат таъмни бузади, балки мунтазам истеъмол қилинганда ичак микрофлорасига зарар етказади.
⏺Сувдаги зарарли тузлар йиллар давомида буйракларда тош пайдо бўлишига ва жигар фаолиятининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.
⏺Бу хавфни олдини олиш учун сифатли филтр ўрнатинг ёки сувни қайнатиб, камида 3 соат тиндириб ичинг.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуснбузарларни сиқсангиз, ўрнида доғлар қолади

⏺Кўпчиликнинг юзига ҳуснбузар тошганда қўл билан кўп теккизилиб, ҳуснбузар сиқилганда ва қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсирида доғлар қолиб кетади.

⏺Бундай вазиятда юзга умуман тегиш мумкин эмас. Акс ҳолда қарийб 100 фоиз бемор юзида доғ қолади. Айниқса буғдойранг териларда доғ қолиш фоизи катта бўлади. Доғ қолмаслиги учун босқичма-босқич даволаш фойда беради.

Шунингдек, ҳуснбузарни сиқиш бунданда оғир асоратларга ҳам олиб келиши мумкин.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☕️ ЧОЙ ИЧИШДАГИ 3 ТА ХАТО: СОҒЛИҒИНГИЗНИ ХАВФГА ҚЎЙМАНГ!

Чой — дунёдаги энг оммабоп ичимлик, аммо уни нотўғри ичиш фойда ўрнига зарар келтириши мумкин.

🔥 Жуда иссиқ чой: Қайнаб турган чой қизилўнгач шиллиқ қаватини куйдиради. Бу вақт ўтиши билан жиддий касалликлар, жумладан, саратон хавфини ошириши мумкин.

🍽 Овқат билан бирга ичиш: Чой таркибидаги танинлар овқатдаги темир ва кальцийнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Натижада: камқонлик (анемия) ва ҳолсизлик келиб чиқади.

🍬 Шакар ва ширинликлар: Чойга шакар қўшиш ёки уни ширинликлар билан ичиш қондаги инсулинни кескин ошириб, жигарни ёғ босишига ва терининг эрта қаришига олиб келади.

⏺Чойни дамлагандан сўнг 5–10 дақиқа совутиб, кейин ичинг.

⏺Овқатдан камида 30–40 дақиқа олдин ёки кейин ичишни одат қилинг.

⏺Чойни шакарсиз ичишга ўтинг — шунда унинг ҳақиқий таъмини ҳис қиласиз.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
SPF: Тери ёшлиги ва саломатлиги гарови

⏺Қуёшнинг ультрабинафша (УВ) нурлари терининг чуқур қатламларига кириб, коллагенни емиради. Бу нафақат эрта ажжинлар ва пигмент доғлар пайдо бўлишига, балки тери саратони хавфининг ортишига ҳам сабаб бўлади. SPF воситалари эса тери учун ишончли ҳимоя қалқоридир.

⏺Қуёшдан ҳимоя воситасини кўчага чиқишдан 20 дақиқа олдин суртинг. Кундалик учун SPF 30+, жазирама кунларда эса SPF 50+ ишлатиш тавсия этилади. Агар очиқ ҳавода бўлсангиз, ҳимоя қатламини ҳар 2 соатда янгилаб туришни унутманг.

Шунингдек, УВ-нурлари булутлар ва ойнадан ҳам ўта олиши сабабли, SPF воситаларини нафақат иссиқ ёзда, балки йил давомида ишлатиш тери гўзаллигини сақлаб қолишда муҳимдир.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олма — шунчаки мева эмас, у витаминлар ва минералларнинг табиий хазинасидир. Уни мунтазам ейиш организмингизда қуйидаги ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади:

Юрак учун қувват: Олма таркибидаги пектин қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтиради ва томирларни тозалайди.

Овқат ҳазм қилиш: Бириктирувчи тўқималар (клетчатка) ичаклар фаолиятини яхшилайди ва заҳарли моддаларни чиқариб ташлайди.

Тишлар саломатлиги: Олма чайнаш жараёнида сўлак ажралиши кўпаяди, бу эса тишлардаги бактерияларни камайтириб, кариеснинг олдини олади.

Олмани албатта пўсти билан енг, чунки энг фойдали антиоксидантлар ва витаминлар айнан пўстида тўпланган.

TAVSIYA обўна бўлингс
Сигарет қон томирларини кескин торайтиради (спазм) ва қон айланишини бузади. Эркакларда бу ҳолат жинсий аъзоларга қон етиб боришини қийинлаштириб, импотенция ва сперматозоидлар сифатининг пасайишига (бепуштликка) олиб келади. Аёлларда эса тухум ҳужайраларининг соғлом ривожланишига тўсқинлик қилиб, ҳомиладорлик жараёнини мураккаблаштиради.

Чекиш — репродуктив саломатликнинг энг ашаддий душмани. У нафақат сизни, балки келажак авлодингиз саломатлигини ҳам хавф остида қолдиради.

TAVSIYA обўна бўлинг
🚿 СОЧ ЮВИШДАГИ 3 ТА АСОСИЙ ХАТО
Кўпчилик сочлари тез ёғланиши ёки тўкилишидан шикоят қилади, ваҳоланки муаммо оддийгина ювиш жараёнида бўлиши мумкин. Сочларингиз саломатлиги учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

⏺Сув ҳарорати: Сочни жуда иссиқ сувда ювиш унинг табиий ҳимоя қатламини емиради ва илдизини бўшаштиради. Ҳар доим илиқ сувдан фойдаланинг.

⏺Шампунь суртиш: Шампунни тўғридан-тўғри соч узунлигига эмас, балки фақат бош терисига суртиш ва массаж қилиш тавсия этилади. Сочнинг қолган қисми эса кўпик билан ювилади.

⏺Нам сочларни эҳтиёт қилиш: Нам сочни тараш ёки қаттиқ сочиқ билан ишқалаш унинг структурасини бузади ва синувчан қилиб қўяди. Сочни сочиқ билан аста шимиб олиш кифоя.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Смартфондан тараладиган «кўк нур» кўз тўрпардасини чарчатади ва уйқу гормони — мелатонин ишлаб чиқарилишини бузади. Бу эса сурункали чарчоқ ва уйқусизликка олиб келади. Доимий эгилиб телефонга тикилиш бўйин умуртқасига 27 килограммгача қўшимча юк бериб, «матнли бўйин» синдромини келтириб чиқаради.

Смартфон — доимий диққатни бўлувчи ва стресс даражасини оширувчи воситадир. У нафақат жисмоний ҳолатингизга, балки руҳий хотиржамлигингизни ҳам «емирувчи» яширин тузоққа айланиши мумкин.

TAVSIYA обўна бўлинг
Даҳшатли фильмларнинг кутилмаган фойдаси аниқланди😱

Кўпчилик ужастикларни шунчаки қўрқинчли деб ўйлайди, аммо Вестминстер университети олимлари қизиқарли хулосага келишди: қўрқинчли фильм кўриш вазн ташлашга ёрдам беради.

Тадқиқот натижалари нимани кўрсатди?
⏺️Калория сарфи: 90 дақиқалик интенсив хоррор филм кўриш давомида инсон ўртача 113 калория йўқотади. Бу 30 дақиқалик пиёда юриш билан баробар.
⏺️Сабаби: Қўрқув пайтида ажралган адреналин метаболизмни тезлаштиради ва организмни энергия сарфлашга мажбур қилади.

Яна қандай фойдаси бор?
1️⃣Иммунитет: Қисқа муддатли қўрқув қонда лейкоцитлар миқдорини ошириб, ҳимоя тизимини фаоллаштиради.
2️⃣Руҳий енгиллик: Фильм тугагач ажралган эндорфинлар кундалик стрессни «ювиб юборади».

⚠️Муҳим: Уйқусизликка йўл қўймаслик учун бундай фильмларни уйқудан камида 2 соат олдин кўриш тавсия этилади.

TAVSIYA обўна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM