📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

қуриб ...

- Жааа иштаҳалари карнай- ку а?! - сўз қотди унга орқа партадан бир қиз , - сал ерда юрсанг бўлармиди ? Чумчуқнинг бургут бўламан деб оёғи осмондан келган экан !

Маткарим дув қизарди . У ортига ўгирилиб эътироз билдирмоқчи бўлганида Мадина уни тўхтатди. У йигитчага "Ўтир" деди- ю , ўзи дона- дона гапира кетди.

- Биринчидан "Орзуга айб йўқ" деган мақолни эшитган бўлсангиз керак . Ҳамманинг орзу қилишга ҳаққи бор . Менга сўрасангиз орзу жуда юксак бўлиши керак , худди Азизовники сингари , чунки яшашга бўлган иштиёқ, интилиш ҳам шунга яраша бўлади- да.
Биласизларми , мен бир ўз кучи билан муваффақиятга эришган машҳур инсонни битта интервьюсида айтган сўзларига қойил қолган эдим. У : "Мен қайси соҳада ишлаганимда ҳам ўша касбнинг энг биринчиси бўлишга ҳаракат қилар эдим. Агар фаррошлик касбини танлаганимда ҳам давлатимнинг биринчи рақамли фарроши бўлардим. Юрган йўлларимда гуллар очилиб қоладиган" деган эди.
Энди масалага қайтсак . Сизнинг қишлоқнинг табиати, манзараси манаман деган мақтовли жойларга сўз бермайди. Швецария бўлса ҳам шунчаликдир- да. Бу ерда, яъни Шўхлисойда куз бошланди- ю , аммо ҳамон баҳор кезиб юргандек .

Мадина Маткаримга юзланди :

- Маткарим , вақти келиб келиб сен айтган орзуларингга етганингда , сен билан қайта учрашишни ва ҳозирги дарсни эслашни ҳоҳлайман. Ҳеч нарсадан чўчима ва шубҳаланма . Ҳозир юртимизда ёшларга шу даражада кенг имкон берилмоқда- ки , бу ҳақда мендан ҳам кўра сизлар яхши биласизлар . Барчасининг калити эса билим ва тафаккурда эканлигини таъкидлашни истар эдим .

Хоооп кейинги ўқувчимиз Баҳтиёрова Висола ...

Розияга ўнинчи бўлиб навбат келди:

- Раҳимова Розия

Ўртадан баланд бўйли , рангпаргина чиройли қиз ўрнидан турди :

- Мен ...

Мадинанинг эътиборини тортган жиҳат қизнинг кўзларидаги ҳуркак маъюслик бўлди :

- Розия , сен ким бўлмоқчисан?

Розиянинг ўрнига унинг ёнида ўтирган йигит жавоб берди :

- У доктор бўлмоқчи ...

Мадина бу йигитни овозидан таниди. Аммо ўзини босиб йигитга юзланди :

- Исминг нима ? !

Йигит ўрнидан турди . Ўктам бу йигитнинг спорт билан кўп шуғулланганлиги бақувват гавдасидан билиниб турарди:

- Исмим Нодир,- деди у ,- Фамилиям Сафаралиев .

- Танишганимдан ҳурсандман, Нодир . Фақат битта нарсага тушунмадим , нима учун Розиянинг ўрнига сен жавоб бераяпсан ? Розия балки бошқа касб эгаси бўлишни ҳоҳлар ?

- Мен ҳақиқатдан ҳам шифокор бўлмоқчиман , устоз ,- Розия ердан кўзини узмай Нодирнинг ўрнига жавоб қайтарди ,- бу ҳақда Нодирга ва бошқа синфдошларимга ҳам кўп маротаба айтгандим. Кейин ... Кейин сиздан аввалги кимё ўқитувчимиз Ойчеҳра опа билан қўшимча шуғулланардик. Ўтган йилги фанлараро олимпиадага ҳам кимё фанидан борган эдим .

- Сўзларинг мени ҳурсанд қилди, - жилмайди Мадина , -агар қаршилигинг бўлмаса , сен бу мактабдаги фан бўйича дастлабки шогирдим бўласан. Мен ҳам Ойчеҳра устозингга ўхшашга ҳаракат қиламан. Нима дейсан ? Розимисан ?!

Қизнинг мунгли кўзларига табассум ёйилди. Шоша - пиша "Ҳа" дея бош ирғади .

- Яхши , келишдик унда, Розия . Энди ўтиришинг мумкин, - Мадина шундай дея туриб Нодирга юзланди ,- энди сендан сўрасак , Сафаралиев ? Хўш ким бўлмоқчилигингни айтасанми ?

Нодир ўрнидан қайта турди . У Мадина ва синфдошларини ҳайрон қолдириб саволга бутунлай бошқа маънодаги савол билан жавоб берди :

- Мадина опа, майлими битта савол берсам ?!

Мадина саволдан ўзини олиб қочмади , унга ҳам Нодирнинг саволи қизиқ туюлган эди . Шу сабабли Нодирга "Майли" деб розилик берди .

- Мен ҳар доим битта нарсага ҳайрон бўламан- да . Аввалам бу саволни устозларга кўп берганман . Аммо олган жавобим мени қониқтирмаган ... Айтинг-чи нима учун мактабларда
❤33👏7👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️

Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ?


Сигир 🐄                От 🐎

Сичқон 🐀          Қўй 🐑

Йўлбарс  🐅        Маймун 🐒

Қуён  🐇         Товуқ 🐓

Балиқ    🐟          Ит 🦮

Илон   🐍            Тўнғиз 🐖


Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😑Ким онаси ёпган нонларни соғинди👍

💜Онажонларимиз соғ саломат бўлишсин,
💜ўтганларни жойлари жаннат бўлсин🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6😢3
#бахтсизлик
БАХТСИЗ КУН

Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..

‼️ Ибрат учун яқинларга ҳам улашинг!!

Каналга уланиш ⬇️
📱 Ибрат учун...
❤12👍10😢8😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ака-ука, опа-сингиллар яхшилаб эшитинг

❤️Умримга, ризқимга
Аллоҳ барака берсин десангиз - Жигарлар билан аҳил бўлинг! 🌳

❤️Ибрат учун қариндошлар группасига юборамиз

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤2
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰5❤3
#У‌ткинчи_дунё


#No_172.

#муаллиф_Қосимова_Нодира



—Бирам хаяжонланяпман.
Муниса оппоқ либосда, Аббосни кутаркан, Мунирага гапирди
—Қандай бахтлисан синглим. Бахтингга кўз тегмасин.
Мунирани кўзлари ёшланди
—Рахмат опажон. Сиз хам бунданда бахтли бўлинг.
Муниса кўзларида ёш билан, Мунирани қучди.
—Биз Ботир аканг билан тўйхонага кетамиз, сени дадам ва Нур ойим кузатиб қўяди. Тўйхонада кўришамиз, шифохонадаги ва қариялар уйидаги онахонларни хам таклиф қилганмиз. Улар эртароқ боришадиган эди, биз уларни жойлаб ишларимни хал оламан.
Мунира кўзидаги ёшларни артиб, шошиб гапирди
—Опа, курсдош дугоналарим хам келишади, яхшилаб қаранг хўпми?
—Албатта, сен буларни ўйлама. Бахтли бўлишни ўйла.
Мунира, Мунисани юзидан ўпиб қўйиб чиқиб кетди.
—Кетдикми дадаси?
Мунира, Ботирга қаради
—Нега керак бунча пардоз?
Ўзи шундоқ хам гўзал бўлсанг.
Ботир, Мунирани рашк қилиб гапирди
—Бир ўйнасак ўйнабмизда дадаси, болалар хам тайёр. Қани кетдикми?
—Шошма...
Ботир Мунирани қўлидан ушлаб ўзига тортди.
—Мени биласана, сени қанчалик рашк қилишимни.
Ботир чўнтагидан румолчасини чиқариб, Мунирани лабидаги бўёқни артди.
—Э қўйсангизчи?
Мунирани жахли чиқди
—Асабимни бузма, хохласам хозир бормайсан тушундингми?
—Нега бундай қиляпсиз?
Мунира, Ботирни кўзларига боқди
—Чунки сени севаман, агар қизиқ бўлмаганингда, сен билан ишим бўлмасди.
Ботир, румолчасида Мунирани юзидаги пардозларни артиб ташлади.
—Кўнглингиз ўрнига тушган бўлса, борақолайлик.
Мунира, Ботирни қўлини силтаб ташлаб ёнидан ўтиб кетди.
—Албатта энди хаммаси зўр бўлди.
Ботир айёрона жилмайиб, Мунирани ортидан кетди..


💫💫💫💫


—Тайёрмисизлар..
Ичкарига кирган хамшира, беморларга гапирди.
—Қаёққа борамиз?
Латофат, хамширага савол берди.
—Шерикларингиз айтишмадими?
Бугун тўйга борамиз, шу ерни бошлиғини синглисини тўйи бугун. Хаммамиз таклиф этилганмиз, бир ёзилиб келамиз.
—Қандай яхши, унда тез тайёрланай
Латофат шошиб шкаф олдига борди.
—Яқинда хаммангизга бир хил кўйлак киргизиб юборгандию?
Ўшани бир хилда қилиб кийинглар. Хоним шуни хохлади.
—Тўғри, хали кийганимиз хам йўқ эди
Қариялар бир хил кийимларини кийиб, афтобусда жойлашишди.
—Яхши бўлди, анчадан буён зерикиб ўтиргандик.
Латофат шеригига қаради
—Тўғри, бир айланиб ёзилиб келадиган бўлдик.
Икки аёл сухбатлашиб, тўйхонага етиб борганини хам билмай қолди.
Латофат афтобусдан тушаркан, эшик олдида ўғилини кўтариб турган Ботирга кўзи тушди
—Нахотки ўша бўлса?
Нахотки мен бува бўлган бўлсам?
Латофатни юраги ўйнаб, секин хотинларни орасидан, тўйхона ичига кириб, столлардан бирига жойлашишди
—Бирор қариндошларимикин?
Ёки таниши?
Қўлидаги бола кимни экан?
Латофатни юзта савол қийнар эди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40🤔11
#У‌ткинчи_дунё


#No_173


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Мехмонларни яхши қаранглар, мен бирма бир бориб саломлашишга вақтим бўлмаяпти
Мунира, қарияларни еталаб келган хамширани четга олиб тайинлади.
—Албатта, буёғидан хавотир олманг. Улар яна озроқ ўтирайлик, келинни кўриб кетамиз дейишяпти.
—Бемалол, чарчаб қолишмаса бўлгани.
Майли мен келаётган мехмонларга қарай унда.
Мунира хамширани елкасига уриб қўйиб, эшик томон кетди.


💫💫💫💫


—Ассалому алайкум, ёшларни бахтли кунига шерик бўлиш учун келган қадрдонлар.
Сухандон, даврани қизитгандан қизитарди.
—Даврамизга келинимизни дадажониси ва ойижонисини даврага таклиф қиламиз. Даврамизни очиб беришларини илтимос қилардик.
Сухандон ота она хақида шерлар айтарди.
—Жудаям гапга уста йигит экана.
Ўйланиб ўтирган Латофатни, ёнидаги шериги туртди.
—Нима? Ха...
Латофат, тинмай сайраб ётган йигитга қаради.
Атрофга алангларкан кўзлари, ўзи учун азиз бўлган чехрага тушди.
—Доимгидек гўзал, юзлари оппоқ ва тиниқ. Фақат бироз тўлишган Мунирага.
—Қизим...
Латофат ўрнидан туриб кетди.
—Қизалоғим, мени кечир .
Латофат столдан туриб икки қадам ташлади.
—Хуш келибсиз азиз мехмонлар.
Қулоғига чалинган, таниш овоздан таққа тўхтади.
—Ха бу ўша, Содиқ акам.. Нахотки Мунисамни тўйи бўлаётган бўлса.
Латофатни кўзларидан беихтиёр ёш оқарди.
—Ёнидаги аёл ким бўлди?
Латофатни кўзи, Содиқни олдида ял-ял ёниб турган Нурга тушди.
Қўшиқ қўйилиб, даврада Содиқ билан Нур хиром айлашарди
—Бўлиши мумкин эмас, нахотки Содиқ акам уйланган бўлса. Йўқ мен адашяпман, Содиқ акам мени унута олмайди.
Латофат ўзига ўзи гапириб, тинмай йиғларди.


💫💫💫💫


—Бунча кечга қолишди?
Мунирани хуноби ошиб, Ботирни олдига чиқди.
—Фотосессияга кетишибди. Хозир келиб қолади, вахима қилмай мехмонларга қара.
—Ха майли ундай бўлса.
Мунира, ўзини ушалмаган орзулари синглисида ушалаётганидан хурсанд бўлди.
—Болалар қани?
—Ичкарида кўтариб юришибди қизлар.
Мен мехмонларга қарай.
—Шошма...
Ботир Мунирани қўлидан ушлаб тўхтатди.
—Эшитаман..
Мунира Ботирга қаради
—Кўзингдаги дардни сезиб турибман.
—Қандай дард?
—Ушалмаган орзуларингни..
—Тушунмадим?
—Сен оқ кўйлак киймай, бундай дабдабасиз турмушга чиққанинг, хаммаси сени армонинг..
—Мени кўзимдаги дардни кўрибсизу, сабабини билмабсиз.
Мени кўзимдаги дард. Синглим онамни оқ фотихасисиз турмушга чиқаётганидан, сиз бошқа сабаб қидириб ўзингизни қийнаманг.
Мунира тескари қараб кириб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23🔥20
#У‌ткинчи_дунё


#No_174


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қани бувижонларга Ассалом қилайликчи..
Хамшира қизлар, қариялар уйидан келган онахонларни олдига, Мунира болаларини олиб бориб хазл қилишди.
—Вой Машааллоҳ. Кимни боласи?
Аёллардан бири Мустафони қўлига олди.
—Бу Мунира хонимни болалари..
Эгизаклар, буларни ширинлигини қаранг..
Хамшира қиз, Асмони юзчасидан ўпиб қўйди.
Латофатни ичини ит тирнарди.
—Кўтарсам майли?
Латофат зўрға гапирди
—Албатта, мана олинг бувижониси..
Асмони қўлига берди
—Худди онасини ўззи бўлибди.
Латофат тўйиб хидлади.
—Вой ана келин келди. Қани бувижонлари болаларни берингларчи..
Латофатни қўлидан Асмони юлиб олиб кетди. Латофат ўтган бутун умрини кўз олдидан ўтказиб. Афсус билан кўз ёш тўкарди.
Тўйхона тўлла одам, биров бировни таниб бўлмас даражада кўп эди.
Латофат ўрнидан туриб, сахнага яқин келди.
Муниса ва Аббос тўйхонага ёр-ёр садолари остида кириб келишди. Ўртага оппоқ либосда, фариштадек бўлиб салом солаётган Мунисадан кўз уза олмас эди.
Икки қизи бир бирини қучоқлаб йиғлашарди.
Латофат эса ўзидан ўтганини ўзи биларди. Кўз ёшлари юзини юварди, шу онда бориб икки қизини махкам қучишни хохларди, лекин юзи чидамасди.
Турган жойидан қимир эта олмас эди.


💫💫💫💫


—Бахтинг тўкис бўлсин сингилжоним. Энг ёмон кунинг шундай ўтсин маликам.
Мунира кўзларида ёш билан Мунисани қучди.
—Онам ўрнида она бўлганингиз учун рахмат опажоним.
—Кўз ёшларингга чўктириб юборма бизни..
Аббос, секин Мунисани қулоғига шивирлади.
—Ажаб бўлибди. Чўктирсам биринчи сизни чўктираман.
Муниса лабини бурди.
—Хали кўрасан, қўлимга тушасанку?
Аббос, Мунисага бир неча см қолгунча яқинлашди. Мунисани юраги қинидан чиқай деди.
Давра тўрида икки жуфт оқ кабутарга хамма хавас билан қарарди.
Латофат хам кўз узмай қараб турарди.


💫💫💫💫


—Юринг ўтирайлик, негадир рангингиз оқариб кетган. Ахволингиз яхшими?
Ҳамшира қиз Латофатни елкасидан тутди.
—Ххаа, яхшиман..
Латофат кўзидаги ёшларни артди
—Жуда тасирчанг экансиз. Юринг уйимизга кетамиз, оғриб қолсангиз хонимдан гап эшитаман.
—Йўқ, кетмайман. Илтимос қизим мени олиб кетманг.
Латофат секин бориб шерикларини олдига ўтирди.
—Майли фақат кўп йиғламанг.
—Хўп, хўп йиғламайман.
Латофат шошиб яна қуйилиб келаётган ёшларини артди.
—Менга бир парча қоғоз ва ручка топиб бера оласизми?
—Албатта, хозир сумкамда бор.
Ҳамшира қиз, сумкасидан қоғоз ва ручкани узатиб ўзи кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50😢11🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💐💫ХАЙРЛИ ТУН💫💐🌙

🌺✨Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади ва азобланишни тўхтатади...
⭐️ Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз.
✨Шунинг учун қўрқманг... чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг...

🌙Тунингиз осуда ўтсин
Қадрдонларим!


💐💐💐💐💐💐💐💐

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩷БУГУН
2️⃣9️⃣➖🟥🟥🟥🟥
💙ДУШАНБА
ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌸🌷

🌺Яхши кайфият, қалб
ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва
ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!

🌹Аллоҳ, қалбларимизга қувват бер🤲

🌸Иймон қувватини...
🌸Сабр қувватини...
🌷Сукут қувватини...
🌹Бизни тоатинг - ла юксалтир

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰1
#мутоалаа_завқи

Муаллиф: Хазонрезги

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

📚Онлайн қисса

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

3- ҚИСМ

кимё фани ўқитилади ?

Тўғри , шифокор , дорихоначи бўладиганларга керак бўлса керакдир бу фан , аммо шахсан менга керакмас...
Ортиқча вақтни олади-да . Яна тушунарли бўлса ҳам майли экан.

Мадина унга синовчан боқди :

- Ўзи ким бўлмоқчисан, Нодир ?! Қани билайлик-чи ким бўлишингни , шунга қараб жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.

Нодир маъноли илжайди :

- Мен ошпаз бўлмоқчиман ...

- Ээээ буни қара , бу фан ҳаммадан ҳам сенга керак- ку,- Мадинанинг юзига табассум ёйилди .

- Устоз , бу фан менга маставага сувни аш икки о деб қуйиш учун керакми ?

Мадина унга саволли боқди :

- Мана сенга битта савол ? Айт- чи ? Таомнинг тузини шўр қилиб қўйсанг , уни қандай қилиб қайта ростлайсан , яъни меъёрга келтирасан ? Мисол учун шўрвани ?

- Унга яна сув қўшаман ?! - Нодир кўзлари чақнаб жавоб берди

- Бу жавобингни устига дарҳол икс белгисини қўй ,- деди Мадина айёрлик билан, - ахир бундай қилсанг шунча ҳаракатинг бекор кетади , шўрвангда маза-матра қолмайди.

- Жавоб қайнаган сувми унда ?! - Нодирнинг пешонаси тиришди .

- Сен жавобни ўйлаб тур , мен эса бу фан сизга нима учун кераклигини тушунтиришга ҳаракат қиламан ,- Мадина Розияга қаради ,- айтчи , Розия , кимё қандай фан ?

Розия ўрнидан ийманиб турди , аммо саволга дадил жавоб берди :

- Кимё - моддалар ва уларнинг бир- бирларига айланишини ўрганадиган фан.

- Тўппа- тўғри ! - Розиянинг гапини тасдиқлади Мадина ,- кимё айнан моддалар ва уларнинг бир - бирларига айланишини ўрганадиган фан . Бу дегани биз истаймизми , йўқми кундалик ҳаётда кимё билан тўқнаш келаверамиз . Мисол учун Менделеев даврий жадвалида учрайдиган юздан ортиқ элементдан етмишга яқини организмимизда учрайди . Бу дегани танамиз ушбу элементлардан ўзини ташкил қилувчи моддаларни барпо қилади . Масалан , энг оддий мисол . Тиш эмали таркибида даврий жадвалнинг йигирманчи тартиб рақами , атом массаси қирқ бутун мингдан етмиш саккиз бирликда бўлган элемент кальций энг катта фоизда учрайди. Инсон организмидаги кальцийнинг тўқсон тўққиз фоизини тиш эмали ўзида сақлайди . Кальций элементи организмда етишмаганда бир қатор ёмон асоратлар келиб чиқади. Буларни айтмасам ҳам ўзингиз биласиз . Суяклар мўртлашуви энг биринчи катта аломат . Қолганлари ҳам бири бирига боғлиқ равишда келиб чиқаверади.
Бу маълумотларни билишимиз , мушоҳада қилишимиз , турли касалликларни олдини олиш , ташҳис қўйиш , даволаш чораларини кўришимиз учун бизга нима керак бўлади?

Албатта кимё фани !

Бундан ташқари танамиздаги олтин, темир, симоб каби элементларнинг ўрни ҳақида ҳам кейинги дарсларда батафсил тўхталиб ўтамиз.
Бу масаланинг бир тарафи .

Биласизларми , қадрли ўқувчилар ! Йигирманчи асрнинг охирига келиб илм-фан шу даражада тезлик билан юксалди- ки ...

Энг кўп ихтиро , янгилик , ривожланиш бўлган соҳа қайси соҳа деб ўйлайсиз ?
Мадина бир зум тин олди- ю , ўзига диққат билан тикилиб турган ўқувчиларга мароқ билан сўзлашда давом этди :

- Вақтни тежаш мақсадида бу саволга ўзим жавоб бера қоламан . Бу албатта кимё фани ва соҳаси. Мен ўз ўқиган , ўрганган билимларимга таяниб шуни айта оламан- ки , кимё фани ўқувчининг ихтирочилигини ривожлантиради ва бу орқали интелект деган қобилият яхшигина ўсади. Мана шундан кейин ҳам менга кимё фани кераксиз фан дея оласизми ?
Келинглар узоқ гапириб сизларни зериктирмайда , сўз навбатини Нодирга берамиз .
Хўш , Нодир , саволимга жавоб топдингми ?

- Устоз, - деди Нодир ўйчанлик билан , - шўрвани тузини ростлаш учун унга нимадир қўшиш керак . Мабодо унга қотган нон қўшилмайдими ?

Мадина унга ҳайриҳоҳлик билан назар ташлади :

- Жавобингни ярми тўғри, ярми эса нотўғри . Тўғрилиги шундаки , туз ростлаш мақсадида ҳақиқатдан ҳам унга нимадир қўшилиши рост. Аммо бу қотирилган нон эмас. Ўзинг ўйлаб кўр- чи ? Қотирилган нон шўрванинг бор мазаси ва ширасини ўзига шимиб олади , аммо бу билан унинг тузи ростланиб қолмайди. Таом тузи ростланиши учун унга таом таркибига кирувчи бирор сабзавот қўшиш мақсадга мувофиқдир.
❤39🔥8🌚1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

бу пиёз , памидор , булғор қалампири , сабзи эмас, сабаби бу сабзавотларнинг барчаси таомга меъёрдан ортиқ солинганда акс таъсир кўрсатиб , унинг мазасини бузиб қўйишга ҳизмат қилади. Оддий мисол , памидор. Унинг ошиқчаси овқатни рангини бузиб, таъмига нордон маза бериб юбориши мумкин. Энг мақбул ечим эса ...

- Картошка...

Мадина ялт этиб Розияга қаради :

- Жавобни билармидинг , Розия ?!

Розия бош чайқади :

- Йўқ устоз.тФақат ҳозир сўзларингиз ортидан изма - из юриб , жавоб учун энг мақбул ечимда тўхтадим .

- Баракалла , Розия,- Мадина шундай деб ўқувчиларга юзланди,- кўрдингизми кимё фани инсонни қанчалик мушоҳада кучига эга қилишини ?!

Ўқувчилар , бугунги дарсимиз қуйи синфларда ўтилганларни такрорлаш дарси бўлаяпти. Шундоқ экан , мавзудан четлашмаган ҳолда эътиборингизга бир неча қизиқарли маълумотларни келтириб ўтмоқчиман.

Маълумотларни "Мактабда кимё" журнали материалларидан сараладим:

Демак, бошладик :

Биринчи маълумот .

Қурт қонни камайтирадими?

Халқимиз орасида "Қурт қонни камайтиради" деган фикр юради, аммо бу нотўғри фикр. Қурт қонни ўз-ўзидан камайтирмайди. Қуртнинг таркибида кальций бор, Кальций ва темир бир-бирини ичакдан сўрилишини пасайтиради, шунинг учун ҳам қуртни гўшт, жигар ва тил билан бирга ейилса, уларнинг таркибидаги темир тўлалигича сўрилмайди ва бу қон камайишига олиб бориши мумкин. Қурт безарар бўлиши учун шунчаки уни гўшт ва темир препаратлари билан бирга истеъмол қилмаслик керак.

Иккинчи маълумот .

Ўн еттинчи асрда иситма ўлчайдиган термометрларни ичида симоб эмас, коняк бўлган.

Учинчи маълумот.

Чанқоқ ҳисси биз оғирлигимизнинг 1% га тенг миқдордаги суюқликни йўқотганимизда пайдо бўлади. Масалан, сиз 60 кг бўлсангиз, 600 мл суюқликни йўқотганингизда чанқоқни ҳис қиласиз.

Тўртинчи маълумот:

Битта одамнинг организмида 900 та қалам ишлаб чиқаришга етадиган углерод бор. Маълумот учун: қаламнинг ёзадиган қора жойи углероддан ташкил топган.

Бешинчи маълумот

Гўшт истеъмол қилаётган пайтда чой ичиш зарарлими?
Гўшт истеъмоли пайтида чой ичиш ўз-ўзидан зарарли эмас, аммо гўштнинг таркибида қон кўпайтирувчи темир моддаси бор. Чойнинг таркибида эса темир сўрилишини пасайтирувчи танин моддаси бор. Гўшт билан чой ичиш, гўшт таркибидаги темирнинг катта қисмини бекордан сўрилмасдан ташқарига чиқиб кетишига сабаб бўлади, шунинг учун гўшт истеъмолидан икки соат кейингина чой ичиш тавсия қилинади.

Мадина ўқувчиларга ҳайриҳох назар ташлади:

- Бугунга бешта маълумот етарлидир- а ? Бу маълумотларни ёдда олиб қолишингиз учун сонини кўпайтирмайман .
Ўн биринчи синф прогаммасига кўра кимё фани асосан масалалар ечишни ўз ичига олади. Аммо орада мана шундан янгиликлардан бир- биримизни бохабар қилиб турсак фойдадан ҳоли бўлмайди.
Мени тўғри тушунган бўлсангиз , энди ҳар бир янги дарсга уй вазифаси билан бирга учтадан "теша тегмаган" янгилик, яъни маълумот олиб келасиз . Ҳар бирингиз .
Энди эса сизларга Нодирга берган саволимга ўхшаган яна битта савол бераман . Бунинг жавобини уйда яхшилаб ўйлаб топиб келасиз . Ким тўғри жавоб берса мукофотига учта беш қўяман. Имконни қўлдан берманг.

- Саволингизни айтинг , устоз ,- чувиллашди ўқувчилар.

Мадина ўнг қўлини елка баландлигида кўтариб ўқувчиларни тинчлантирди ва оҳиста сўзлай бошлади :

- Менинг бир дугонам бор. У менга ўхшаб кимё соҳасида ўқир эди. Бир куни дугонам таҳсил оладиган институтга бордим. Унинг дарслари тугаган экан . У қорни жуда очганлигини айтиб менга ўша институт ошхонасига тушликка таклиф қилди. Мен рози бўлдим . У мени институт ошхонасидаги столга ўтказди ва ўзи иккита каттароқ тақсимчада ош олиб келди. Ош кўринишидан жуда иштаҳа очар эди. Олтиндек товланган , лазер гуручига дамланган ош. Биз овқатланишга тутиндик. Ош шунчалик мазали эдики,- Мадина ўқувчиларга жилмайиб қаради ,- алдаётганим йўқ , рости ҳам жуда мазали эди. Аммо мени бир ҳолат ҳайрон қолдирди.

- Шоира ,- дедим мен дугонамга, - бу ош жуда мазали экан- у аммо гўшти қолмаганда келибмиз- да .

Шоира саволимга жавобан кулимсиради :

- Мадина , бу ерда ош
❤30👍1👏1
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

гўштсиз пиширилади,чунки институтдаги талабаларнинг аксарияти турли вилоятлардан келишган. Биласан ошга гўшт солинса , унинг нархи ҳисобига ошнинг ҳам нархи ошиб кетади. Натижада кўпчилик талабалар пул тежаш мақсадида ош емай қўяди. Ошпазларимиз эса "Барча талабалар истаган вақтида тўйиб ош есин" деган мақсадда ошнинг нархини ҳамёнбоп қилиб арзонлатишган. Бунинг учун гўштнинг ўрнига ошга ...

Мадина шу ерда сўзлашдан тўхтади . Бироз танаффус сақлаб ўқувчиларга айёрона кулимсираб тикилди :

- Ана ўша гўштнинг ўрнига ишлатиладиган , паловхонтўранинг мазасини манаман деган ошлардан қолишмайдиган арзон маҳсулотнинг нима эканлиги жавобини сизлардан кейинги дарс кутиб қоламан.

Хоооп ...

Истовчилар учун яна бир қўшимча савол бор . Бу савол дунёқарашингизни кенгайтириш мақсадида берилмоқда . Гап ош ҳақида кетганлиги учун шу савол хаёлимга келиб қолди- да. Хуллас , ўзбек ошини тайёрлаш шунчалик нозик жараён экан- ки , уни пиширишни қойилмақом уддалай олган инсон бемалол бошқа бир неча хил таомларни ҳам санъат даражасида пишира олар экан.

Саволим шундан иборат :

Ош, яъни паловни пиширишни уддасидан чиққан инсон яна нечта таомни бемалол пишира олиши мумкин деб ўйлайсиз ?

Мадина синфга юзланди :

- Демак , сизларга уйга вазифа қилиб юқоридаги иккита саволга жавоб ва фанга алоқадор учта янгилик топиб келиш , шунингдек дарсликнинг биринчи параграф мавзусини қисқача конспект ёзиб келиш топширилади...

* * *

- Мадина қизим , биринчи кундан чарчамадингми ? - Рахбар ая уни кўча эшик олдида кутиб ола туриб дарровда ҳол- аҳвол сўради.

- Ассалому алайкум ,аяжон, Мадина илдам келиб уч хафта ичида қадрдонидек бўлиб улгурган Раҳбар ая билан сўрашар экан , унга эркаланган бўлди , - очиғини айтсам чарчадим деган сўзни ишлатишга уяламан- у , аммо бугун биринчи кун бўлганлиги сабабли бироз толиқдим дея оламан. Мен бугуннинг ҳисобидан тўрт соат дарс , икки соат қўшимча машғулот ўтдим. Илк дарс ва машғулотлар бўлганлиги туфайли асосан мен гапирдим , шунга бироз жағим оғриб кетди ...

Раҳбар ая Мадинанинг кўнглининг очиқлигидан завқланар экан , унга таъкид маъносида гапирди :

- Қизим, тезда кийимингни алиштириб чиқ , дўппидеккина ош қилдим , сен билан бирга овқатланиш учун ўзим ҳам емай кутиб ўтиргандим.

Раҳбар аянинг "Ош" деган сўзи Мадинага бугунги биринчи дарсини эслатди , у аяга кулимсираганча "Хўп бўлади, мен тезда чиқаман" деди-ю , ўзига ажратилган хонага йўл олди.

* * *
Мадинанинг назарида бугун тезда кеч тушганга ўхшади . У алла- паллагача эртанги кун дарсларига тайёрланди.

Тайёргарлигидан кўнгли тўлиб бошини ёстиққа қўйганда тун ярмидан оғай деб қолган эди.

Мадина ўрнига чўзилар экан ҳар кунги одатини қилиб ўзига ўзи шивирлади :

- Кўнглим эгаси ...

Шаҳризод ака...

Мадинангиз бугун устоз бўлди.

Сиз истаганингиз каби ...

Ҳудди бирга орзулаганимиздек...

Мадинанинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилди ...

Шаҳризод ...


#давоми_бор /9

Муаллиф: Хазонрезги



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26👍10🥰2
🤩🤩🤩🤩🤩

🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

👀 Siz hali ham:
❌ Ozishga harakat qilib, lekin baribir natija ololmayapsizmi
❌ “Dietalar ishlamaydi” deb o‘ylaysizmi?
❌ Qanday ovqatlanish kerakligini bilmay qiynalayapsizmi?
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ

✔️ Barcha natijasi isbotlangan eng samarali metodlar
✔️ Oziq-ovqatni cheklamasdan ozish
✔️ Kunlik ovqatlanish va mashqlar bo‘yicha shaxsiy maslahatlar

KURS NARXI HAMMA UCHUN QULAY

🤩) OY 🤩🤩 MING
🤩) OY 🤩🤩🤩 MING
🤩) OY 🤩🤩🤩 MING


https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
guruhga kiring kok yozuvni bosing kirasiz


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

4 - ҚИСМ

Шаҳризод Мадинадан икки ёш катта эди.

Эди...

Мадина уни йўқотганига икки йил бўлган бўлса ҳам ...

Мадина университет магистратурасининг биринчи босқичида ўқиётганида ота - онаси уни узатиш пайига тушиб қолишди. Ҳар гал кўнглига қараладиган Мадинага бу сафар қулоқ солмадилар :

- Насиб қилса ўқишингни давомини турмушга чиқиб ҳам давом эттираверасан ...

Йўқ ...

Мадина совчилардан совчиларга чой дамлаб олиб кирмади .

Ҳали у йигит билан , ҳали бу йигит билан учрашувга чиқмади.

Авваллари Мадинани узатмоқчи бўлиш фикрида қатъий қарор қилмаганлари учун номзодларга эътибор ҳам бериб ўтиришмаган эди.

Шаҳризод эса ... У Мадина учрашувга чиққан илк йигит эди.

Шу бўйи Мадина бошқа йигит билан учрашувга чиқмади. У У отасининг яқин дўстини ўғли бўлган Шаҳризод билан илк кўришганданоқ бири иккинчиси учун яралганликларини тан олганди.
Ортиқча мулозаматларсиз ... Ортиқча ўлдим- куйдимларсиз ...
Аммо бир бирларини гўёки минг йиллардан буён танийдигандек ҳис қилдилар ўзларини.

Шаҳризод нуфузли олийгоҳни битирган , отасининг қўл остидаги фирмада ижрочи директор лавозимида ишлар эди.
У нима учундир ўзбек йигитларига ўхшамас эди. У ҳинд йигитларига, тўғрироғи актёрларига ўхшар эди. Келишган , ўктам , кўркам ...
Шаҳризоднинг сифатларини ҳақида ёзилса , бу рўйҳат ҳали бери тугамаслиги аниқ эди.

Унинг бу оламни тарк этишига ҳам айнан шу ғайриоддий кўриниши ва чиройи сабаб бўлган эди.
Тўйларига икки хафта қолганда Шаҳризодни ... ўлдириб кетишди.

Ўшанда ярим кечада шаҳарнинг бир четида жойлашган тунги клубдан маст - аласт , кайфи тароқ ҳолда чиққан жиноий тўданинг бир гуруҳ аъзолари кўча юзида машинасининг матори "иш кўрсатгани" учун уста қидириб йўлда кетаётган Шаҳризодни клуб ташқарисида кўриб чет эллик йигит деб ўйлашади ва изига тушишади.
Шаҳризоднинг қўлидаги қимматбаҳо соати , кийиб олган ҳашамдор кийими умрига зомин бўлишига кифоя бўлди...
Гиёҳвандлар анойи эмасди, улар Шаҳризоднинг соатини эвазига қанча чеким заҳри қотил келишини чамалаган , йигитнинг ёнида шундай юришига яраша яна талай пул бўлиши керак деб тахмин қилган эдилар . Улар Шаҳризоднинг машинани тузатиш борасидаги саволларига "йўқ" деб жавоб берган бўлдилар- у , йигит ортига қайрилиб йўлида давом эта бошлаши билан малъун ниятларини амалга оширишга киришдилар .

Шаҳризоднинг умрига ортидан мўъжаллаб зарб билан урилган ҳандалак катталигидаги қиррадор тош нуқта қўйди. Нафси ҳакалак отган йигитлар кўча гулзоридаги дизайн ўрнида ишлатилган тошни вақтида илғаб улгурган эдилар ...

Ким билсин ...

Буларнинг бари йигитнинг пешонасига битилган тақдири, азалидир. Бу саволнинг жавоби танҳо бўлмиш зот Танҳо парвардигорга аён эканлиги рост ...

Бу дунёда эса Шаҳризоддан рост бўлиб улгурган яна бир ҳақиқат қолган эди...

Бу Мадина ва унинг дунёларга тенг муҳаббати эди...

Мадина Шаҳризодни учратгунга қадар кўнглини бошқа бирон йигитга бермаганди. У фақатгина уни- Шаҳризодни чинакамига севганини йигитни йўқотганидан сўнг билди.

Бир машҳур ёзувчи шундай ёзган эди :

" Дарахтнинг бор салобати у йиқилганидан кейин билинади"

Мадина бу сўзларни кейинчалик кўп эслади .

Одатда , инсон бирон еридан жароҳат олса , дастлаб ўша жароҳатнинг аччиғи , оғриғи дарровда билинмайди.
У қачон азоб беради биласизми ?
Битаётганда ...!

Барча азоб битиш жараёнининг механизми ишга тушганда билинади ...

Энг оғриқлиси ҳам шу экан ...

Инсон кўнглидаги жароҳатнинг битиши учун баъзан йиллар керак бўлар экан .

Савол жавоби эса кўп ҳолда мавҳум бўлиб қолиши ҳам мумкин экан :олинган жароҳат охиригача битармикан ? Бунинг иложи бормикан ўзи ?! Битганда ҳам ундан қолган чандиқ уни эслатаверса керак ...

Эслатаверса керак ...

Айниқса "ана , ана келин бўламан" деб орзуларнинг еттинчи эмас, етмишинчи осмонида учиб юрган қиз учун ...

Мадина қалбан синган эди ...

Мадинан руҳан юксалди.

У Шаҳризодни юрагига дафн қилган эди.
❤36
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Дафн қилинган жойдан эса ирода ва шижоат униб чиққан эди.

Шу воқеаларга ҳам сал кам икки йил бўлибди.

Аммо Мадина учун икки кунчалик вақт ўтмагандек эди.

Ота- онасининг галдаги турмушга чиқиш ҳақидаги бирорта сўзига ҳам бирорта бўлса ҳам умид учқуни беролмаганлигининг сабаби шу эди Мадинанинг ...

Мадина билан Шўхлисойга келиш қизининг борган сари "тош қўғирчоққа" айланиб бораётганлигини кўрган онанинг навбатдаги ҳаракати эди.
Мадинанинг қишлоқда қолиши ва мактабда ишлашига руҳсат берилишига ҳам бор сабаб шунда эди...

"Зора шу орқали қизим дардларидан чалғиса ва яна аввалги ҳолига қайтса ..." - бу Малика опанинг қизи ҳусусида қилган навбатдаги умиди эди.
Айнан шу умид билан бир неча ойлардан буён чет давлатда муҳим лойиҳани амалга ошираётган турмуш ўртоғини кўндирган ҳам Малика опа эди.


* * *

Эртаси куни Мадина мактаб дарвозасидан кириб бориши билан ўқувчилар уни дарровда ўраб олишди.

- Ияя, буни қара-я , Мадина қизим , нима бу болаларга афсун ўқиб қўйдингми ?! Дарровда сени ўз давраларига қўшиб олишди. Билмаган одам сени ҳам уларнинг синфдоши деб ўйлайди.
Мадина математика ўқитувчиси Фаҳриддин аканинг сўзларига жавобан ўнг қўлини кўксига қўйганча паст овозда салом бериб ичкарига оҳиста йўл олди. У ўзига ҳамроҳ бўлиб улгурган ўн биринчи синф ўқувчиларига жавобларини дарсда тинглашини айтиб , синф журналини олиб чиқиш учун мактаб даҳлизидаги энг биринчи хона - ўқитувчилар хонасига қадам босди.

Мадина ўқитувчилар хонасида спорт кийимидаги Каримберди устоз ва тез орада синашта бўлиб қолган Шоҳиста исмли тил- адабиёт фани ўқитувчиларини учратди.

Мадина улар билан сўрашар экан, Шоҳиста унга жилмайиб сўз қотди :

- Мадинахон , нималарни бошлаб юрибсиз ?

- Нима қилибман , Шоҳиста опа ?! - Мадина ҳайрон бўлиб елка учирди

- Эээ , ўқувчиларим кечадан буён бошимни ачитиб юборишди . Ош ҳақида иккита савол берган экансиз - у ? Нодир демаганлари ҳатто кечаси соат ўн яримда ҳам қўнғироқ қилса денг . Хўжайинимнинг кўзлари энди уйқуга кетган экан. Менгина тушмагур ҳар доимги одатимни қилиб телефонимни овозсиз режимга қўймаган эканман- да . Телефонимнинг чақирув овозига Юлдуз Усмонованинг "Сабо бўлиб" қўшиғини қўйиб қўйгандим . Бир вақт "Лай - ла - лай " деб Юлдуз опа ашулани шарт бошлаворсалар денг .

Шоҳиста кулгидан ўзини тўхтатолмай гапиришдан танаффус қилиб қолди .

Мадинанинг кўз ўнгига Шоҳиста опа тасвирлаб берган саҳна кўриниб кетиб, унинг ҳам юзларига табассум ёйилди:

- Вооой , қизиқ бўлибди-ю , давоми нима бўлди ?

- Эй , Мадинахон асти сўраманг , асти сўраманг . Хўжайиним дўконда ишлайдилар. Кун бўйи тик оёқда юриб одамларга муомала қиладилар , шу сабабли қаттиқ чарчайдилар - да . Хуллас шунақа қаттиқ чарчаган одамни энди кўзи уйқуга кетганда уйғотиб юборишдан ёмони йўқ-да аслида .
Давомини айтай. Минг узр сўрасам ҳам қўшиқни давомини мен айтдим. Бу орада Нодир тушмагур тинмай қўнғироқ қилаверса денг. Хўжайиним ҳам шартта телефонни олиб унга уландилар . Бу ёғига юрагим така - пука бўлиб кетди: Нодирни бўралатиб сўксалар нима қиламан . Ҳар нима бўлгандаям ўқувчим " деб турибман. Хўжайиним ҳам анча қизиққонлар- да . Нодир эса хўжайинимга шартта салом бериб , сиз берган саволларни айтиб ташласа денг.

Энг қизиғи кейин бошланади.

Хуллас , ярим кечагача саволингизга жавоб қидирдик, аммо ҳеч бир жавоб кўнглимизга ўтирмади.

Эрталаб эса хўжайиним "Ўша қизга алоҳида салом айтиб қўй , битта ош мендан , менимча шу саволи билан қишлоқни ярмини ухлатмаган бўлса керак , отасига раҳмат, бу қиздан сабоқ олган болалар бир жойни ёриб чиқиши аниқ" дедилар .

- Узр , Шоҳиста опа ... Сизни ҳам тинчингизни бузибман ,- деди Мадина ҳижолатомуз .

- Бу галдагиси яхшиликка бўлди-ю . Узр сўрашга ҳожат йўқ . Аммо бир куни жуда ёмон бўлганди. Эътибор берган бўлсангиз қишлоғимиз тоғлик ҳудуд бўлишига қарамай , интернет жуда яхши ишлайди. Аммо бир куни профилактика муносабати билан алоқа узилиб - узилиб қолди. Мен бўш вақтларимда мусиқа тинглашни яхши кўраман. Ўша куни қўлимга ҳинд

/11
❤24🔥4👍2
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

фильми бор эди- ю "Ўғирланмаган келин" ўшандаги қўшиқ тушиб қолди. Мен уни эшитаман деб очиш тугмасини босибман- у , алоқа йўқлиги сабабли қўшиқ очилмай бутунлай ёдимдан чиқиб кетибди. Интернет демаганлари ярим кечада ишлаб кетибди . Энди бу ёғини тасаввур қилаверинг . Ярим кеча . Уйқунинг энг ширин пайти.. . Бир пайт Шоҳруҳ Хон бошчилигидаги бир гуруҳ ҳиндлар қўлларига рангли рўмолчаларни боғлаб "Хошина кодикахе жошима де кене валааа" деб кеб қолишса бўладими ? Ана бу ёғига "Валааа" ни тасаввур қилаверасиз ...

Мадинанинг кулаверганидан кўзларидан ёш чиқиб кетди . У :

- Шоҳиста опа , энди дарсни қандай ўтаман, мавзуни тушунтириб "Валааа" деворсам- а? - деди завқланиб ва давом этди ,- йўўўқ тезда кетмасам бўлмайди , ҳозир яна битта воқеани улаб айтиб юборсангиз , ўзимга жавоб беролмайман.

Мадина ўн биринчи синф журналини олганча эшикка равона бўлар экан Шоҳиста опа унинг ортидан хай-хайлаб қолди :

- Мадинахон! Жон куйдириб шунча ҳикояни бекорга гапирганим йўқ , саволларнинг жавобини айтиб кетинг .

Мадина унга жавобан кулимсиради...

* * *

Мадина ўн биринчи синфга кирганида ўқувчилар уни интиқлик билан кутиб олишди:

- Ассалому алайкум , азиз устоз !

- Ваалейкум ассалом. Ўтиришингиз мумкин. Биламан барчангиз кеча уйга берган вазифам , яъни иккита саволга жавоб топиб келгансиз. Ораларингда тўғри жавоб эгалари бўлишига ҳам ишонаман. Мен сизларга ҳозир мана бу ёпишқоқ капалак нусҳа смайлик қоғозчаларини тарқатаман. Сиз унга исмингиз ва жавобингизни қисқа ва лўнда ёзасиз. Бу орқали жавоб беришдаги холисликни таъминлаймиз, яъни ҳеч бирингиз бошқангизнинг жавобингизни кўчира олмасиз .

Мадина парталарни айланиб смайликларни тарқата бошлади :

- Кимда кимнинг жавоби тайёр бўлса , досканинг чап табақасига ёпиштириб қўйиши мумкин.


Тезда досканинг Мадина айтган тарафи учишга шайланган тилларанг капалакларга тўлди.

- Бўлдик , устоз ,- деди Нодир китоб варақлаётган Мадинага бўйнини чўзганча

- Жуда яхши ...

Мадина доскага яқинлашиб капалакларни орт томонини қайириб ўқий бошлади.

- Анвар :
Биринчи жавоб : ошга қўй ёғи солинади .
Иккинчи жавоб: ўндан ортиқ ...

Раҳима:
Биринчи жавоб : нўхат
Иккинчи жавоб : Эллик хил ...

Мадина шу тариқа барча ўқувчиларнинг жавобларини ўқиб чиқди ва бироз тин олгач , уларни шарҳлай бошлади:

- Болалар . Сизга топшириқ берганимда атайдан ҳикоя орқали дона - дона қилиб тушунтирган эдим. Унда алоҳида ош арзон тушиши ва шу билан бир қаторда мазали бўлиши кераклигини таъкидлагандим. Сиз ҳам айнан ана шу йўлдан боришингиз керак эди. Топишингиз керак бўлган маҳсулот гўшт нархидан тахминан уч ёки тўрт баробар арзон бўлиши лозим эканлиги эътиборингиз марказида туриши керак эди.

Тўғри жавобни айтишдан аввал нотўғри жавобларни бироз шархлаб ўтаман.

Қўй ёғи ...

Қўй ёғига қилинган ош мазали , аммо унинг нархи гўшт нархи билан деярли тенг , баъзи жойларда қимматроқ ҳам бўлиши мумкин. Ундан кейин бу ёғ ишлатилса кўпчилик, айниқса ёшлар ошни хуш кўриб ейишмайди.

Пиёз , сабзи ...

Баъзиларингиз ҳатто картошка деб ҳам ёзибсиз . Йўқ ! Бу сабзавотларнинг кўпи кўп ! Уларни ошиқча қўллаш овқат таъмини бузади , меъёрида қўллаш эса натижа бермайди , шу билан бирга ҳеч қачон гўшт ўрнини босишга даъвогарлик ҳам қила олмайди.

Нўхат , ловия ...

Бу маҳсулотлар гўшт ўрнини қисман босиши шубҳасиз , аммо уларнинг кўпчилик исътемол қилмайди, сабаби булар кўпчилик организмларда акс таъсир кўрсатиши мумкин .

Зирк...

Зирк ҳам фойдали маҳсулот , айниқса қонни кўпайтиришда унинг аҳамияти чексиз , бироқ унинг кислоталик хоссасининг ошқозонида муаммоси бор инсонларга тавсия этилмайди.

Илик ёғи ...

У арзон , ҳамёнбоп , озуқавий жиҳатдан хаттоки гўштни ҳам йўлда қолдиради.

Мадина ўқувчиларга тантановор оҳангда эълон қилди :

- Мен берган саволимнинг жавоби айнан илик ёғи эди ! Мен айтган ошда ошпазлар иликли суякларни алоҳида қайнатиб олиб , унинг ёғли сувини ошга сув ўрнига қўшар эканлар .




📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Энди иккинчи саволга ўтаман . Бу савол жавобини узоқ шархлаб ўтирмайман . Олимларнинг фикрича ошни қойилмақом пишира оладиган ҳар қандай инсон яна йигирма беш хил таомни маҳорат билан пишира олар экан ...

Бу маълумот жуда кўп манбаларда келган. Айниқса, таом пишириш бўйича эфир юзини кўрадиган кўрсатувларда бот- бот такрорланади.

Қадрли ўқувчилар ! Барчангиз берган жавобингиз хато эканлигини билиб олдингиз- а ? - Мадина ўқувчиларга айёрона кўз қисди ,- фақат бир ўқувчидан ташқари . У ҳар иккала саволга ҳам тўғри жавоб бера олган. Мен ваъда берганимдак бу ўқувчига учта беш қўяман . У кимлигига ҳамма қизиқяпти , тўғрими ?
Келинг , яхшиси у ўқувчи кимлигини ўзи айтақолсин .
Мен бир , икки , уч деб санаганимда тўғри жавоб эгаси ўрнидан турсин.

Синфга жимлик чўкди .

Мадина завқ билан санай бошлади :

- Бииир ...

Иккиии...

Ҳалиям ўша иккиии ...

Ўн бешта кам уч ...

Ўқувчилар кулиб юборишди :

- Ээээ , устооооз ... Уч деворинг ... Деворақолинг энди ...

- Уччч!!!

Мадина уч дейиши билан ўрнидан турган ўқувчини кўриб қолган синфдошлари ҳайратланиб қолишди :

- Нодииир !

Нодир "Бу мен !" дегандек қошини учириб қўйди .

Синфдагилар қарсак чалиб юборишди .

- Ана энди сени ҳақиқатдан ҳам моҳир ошпаз бўлишингга шубҳам йўқ , Нодир ! Баракалла ,- деди Мадина ҳаяжондан қип - қизариб кетган ўқувчисига боқиб , - энди бугунги мавзуни ...


- Устоз , илтимос , яна шундай савол беринг,- деди Розия ,- илтимос , йиқилган курашга тўймас экан- да .

Мадина унга меҳр билан қаради :

- Яхши . Мавзуни бошлашдан аввал сизларга уйга вазифа қилиб яна иккита савол бераман .
Демак эшитинг .

Биринчиси :
Дастлаб ручкаларнинг қопқоғи тешиксиз ишлаб чиқарилган экан . Кейинчалик эса унга кичкина тешикча очиш урфга кирган. Айнан шу кичик тешикча жуда катта хавфнинг олдини олиши тасдиқланган .
Савол : Ручканинг қопқоғида тешикча очилишига сабаб нима?

Иккинчи савол : Аёллар организмидаги олтиннинг масса улуши эркаклар организмидагига нисбатан кўпроқ экан . Бу билан аёллар севинишлари керак эмас экан . Нега дейсизми ? Нега-ки айнан аёллар организмида бир заҳарли элемент эркакларникига нисбатан кўпроқ учрар экан.

Диққат савол : Бу қайси элемент ?

#давоми_бор /13

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍4