Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлакларини ямар, оёқ кийимларини тикар, эр киши уйда қиладиган барча ишларни бажарар эдилар" (Имом Аҳмад ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиш (да сув қуйиб туриш) ва садақа бериш ишларини ҳеч кимга буюрмас, фақат ўзлари бажарар эдилар" (Ибн Можа ривояти).

✏️https://t.me/+ajV5bmGwT6gxMjgy
❤22👍3🔥1
#janoza #qiyrot #toğ #savob

КИМ ЖАНОЗАГА ҚАТНАШСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким иймон билан савоб умидида бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Маълумот ўрнида: Уҳуд тоғининг оғирлиги - тахминан 45 миллиард тонна, узунлиги 7 километр, баландлиги эса 1077 метр, эни эса 2-3 километрни ташкил этади.

🌐 https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍21❤9🔥3💯1
#ilm #tavakkul #kifoya #olim

"МЕН СЕНГА КИФОЯ ҚИЛАМАН": ТАВАККУЛДАН СЎНГ КЕЛГАН ТАСКИН


Шайх Ҳошим Жамил – ироқлик машҳур олим, фақиҳ ва қиёсий фиқҳ бўйича йирик мутахассисдир. Мисрдаги машҳур ал-Азҳар университетида докторлик даражасини ёқлаган. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) илмий ва таълим фаолиятини давом эттирмқода.

Шайх Ҳошим Жамилнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олган кезларида юз берган, қийинчиликдан сўнг енгиллик келиши ва Аллоҳга таваккул қилиш ҳақидаги ибратли воқеа жуда машҳурдир.

Ҳошим Жамил Қоҳирада докторантура босқичида ўқиб юрган вақтида моддий қийинчиликка дуч келади. Имтиҳонлар яқинлашиб қолган бир пайтда уй эгаси ундан уйни бўшатиб қўйишни талаб қилади. Шайх имтиҳонлар тугагунча муҳлат беришини илтимос қилса ҳам, уй эгаси кўнмайди ва бир неча кун ичида чиқиб кетишини айтади. Шу кунларда унга Ироқдан ҳар ой келиб турадиган пул жўнатмаси ҳам номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолади.

Чуқур ғамга ботган ва нима қилишни билмай қолган олим Қоҳира кўчаларида юриб, Шом намози вақтида эски бир масжидга киради.
Намозни ўқиб бўлгач, у масжид меҳробига ёзиб қўйилган қуйидаги шеърий байтларга кўзи тушади:

Сени бир сув томчисидан яратганимдан бери сенга қилган яхшиликларимни (жамилимни) эслагин,
Она қорнида сенинг суратингни чизганимни унутмагин!
Ҳамма ишларингда Менгагина
суян (таваккул қил),
Қўрққан ва ҳадиксираган нарсаларингда Ўзим сенга кифоя қиламан....

Шеърдаги "жамилим" сўзи "қилган яхшиликларим" маъносини англатса-да, олимнинг исми ҳам Ҳошим Жамил бўлгани учун бу сўзлар унга худди тўғридан-тўғри Аллоҳ томонидан билдирилган тасаллидек таъсир қилади.

Бу байтларни ўқигач, олимнинг қалбидаги бутун ғам-андуҳ тарқаб, кўнгли хотиржам бўлади ва уйига қайтади.

Бир неча дақиқадан сўнг уй эгаси келиб, фикридан қайтганини, бемалол имтиҳонларини тугатиб, кейин чиқиб кетиши мумкинлигини айтади. Орадан бир соат ўтар-ўтмас, унга Ироқдан кутилган пул жўнатмаси етиб келгани ҳақида хабар беришади.

Энг хайратланарлиси, Ҳошим Жамил эртаси куни намоз ўқиган масжидга бориб, меҳробда кечаги ёзувларни топа олмайди.

Имом, муаззин ва масжид масъулидан ҳам бу ҳақда сўрайди. Аммо уларнинг барчаси: "Сиз ақлдан оздингизми?! Бу меҳроб ўттиз йилдан бери ўзгармаган. Унда бундай байтлар йўқ!" дейишади.

Бу ҳодиса олимнинг ҳаётида Аллоҳга бўлган ишонч ва таваккулни янада кучайтирган энг гўзал ибратлардан бири бўлиб қолган.

Қалб ва ҳолатларни ўзгартирувчи Зот – Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Барча қийинчиликда қолган бандаларига Ўз раҳмати ва ёрдамини насиб қилсин.

©️ Даврон НУРМУҲАММАД

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤38👍10😭7😢3🤯2⚡1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ ОЛИБ ҚЎЙИЛГАНИ АСЛИДА СИЗГА БЕРИЛГАНИДИР

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤31👍14😢6😭4💯1
#hikmat #zikr #farzand #tavba #rizq

КИМ ДУНЁ ВА ОХИРАТНИ ХОҲЛАСА — ИСТИҒФОР АЙТСИН!


Истиғфорнинг ҳам дунёда, ҳам охиратда ўз асарлари (натижалари) бор.

Ривоят қилинишича, бир киши шайхнинг ҳузурига келиб, фарзанд кўрмаётганидан шикоят қилди. Шайх унга: «Аллоҳга истиғфор айт», деди. Бошқа биров келиб, ерларига ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бўлаётганидан арз қилди. Унга ҳам: «Аллоҳга истиғфор айт», деди. Учинчи киши яна бошқа бир муаммо билан келганида, унга ҳам худди шу жавобни берди. Шунда одамлар: «Ҳамма дарднинг давоси истиғформи?» деб сўрашди. Шайх уларга Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини тиловат қилиб берди:

«Бас, дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта У ўта мағфиратлидир. У зот устингизга осмондан барака (ёмғирини) юборади. Ва сизга молу мулк, бола-чақа билан мадад беради ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни беради. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг улуғворлигини (қўрқинчини) умид қилмайсиз?» (Нуҳ сураси, 10-13 оятлар).

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤22😢7👍3🔥2
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим" (Имом Термизий ривояти).

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен мусулмон бўлганимдан кейин қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бўлсам, албатта юзимга табассум билан қараганлар" (Имом Бухорий ривояти).

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤28👍11😢6😭2
#tabrik #mavlid #Rasululloh #tavallud #muborak

🌙 БУГУН РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Ҳижратдан 53 йил олдин 12-Робиъул-аввал куни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада таваллуд топдилар.

Робиъул аввал ойининг ўн иккинчи кечаси, душанба куни – қуёш порлаган, инсоният тарихидаги энг қувончли кун....

Олам зулмат ботқоғида ботган бир ҳолда араб саҳросидан нур сочган кун...

Бутлар юзтубан ерга йиқилган, Маккадан чиққан нур Шом қасрларини ёритган кун...

Сиз дунёга келдингиз Расулимиз, ҳабибимиз, шафоатчимиз, пайғамбарлар хотами, саййидул аввалийна вал охирийн, ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам

Ассалому алайка ё Расулуллоҳ,
Ассалому алайка ё Ҳабибуллоҳ


Бугун янада кўпроқ салавот айтишни унутманг!
♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤51👍7🎉6😢4🤩1💯1
#hadis #sunnat #duo #safar #zikr

САФАРГА ЧИҚИШ ДУОСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар бундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ اللَّهُمَّ اطْوِ لَنَا الأَرْضَ وَهَوِّنْ عَلَيْنَا السَّفَرَ

Ўқилиши: Аллоҳумма антас-соҳибу фис-сафари вал халийфату фил аҳли.

Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсааис-сафари ва каабатил мунқолаби ва сууил манзори
фил аҳли вал маали.

Аллоҳумма итви ланал арза ва ҳаввин аълайнас-сафар",
дер эдилар».

Маъноси: Аллоҳим Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа – ўринбосарсан.

Аллоҳим Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда аҳл ва молда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман.

Аллоҳим бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин.

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤18👍5👏2🤯1
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамса розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зот Пайғамбар этиб юборилишларидан олдин бир савдо иши килдим.

Менда у зотнинг бироз ҳақлари қолди. Мен уни турган жойларига келтириб беришни ваъда қилдим. Аммо унутиб қўйдим.

Уч кундан кейин ёдимга келди. Келсам, у зот жойларида турибдилар. Мени кўриб: "Эй йигит, мени машаққатга қўйдинг-ку, уч кундан буён шу ерда интизор бўлиб турибман", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
😢24❤13👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😔 Сизни соғиндик ё Расулуллоҳ...

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Саййидина Муҳаммад 🌹

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤25😢18😭2👍1💯1
#hadis #sunnat #ot #meros

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "От мининглар. Чунки бу отангиз Исмоил алайҳиссаломнинг меросидир", деганлар. У зот ўзлари эгарсиз отни бошқариш ва чопишда моҳир бўлганлар. Баъзан саҳобалари билан отда ҳам туяда ҳам мусобақалашиб турардилар

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤29👍14💯5😭2⚡1
#hadis #tavba #zikr #nusrat

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким истиғфорни кўпайтирса Аллоҳ таоло унга ҳар қандай ғамдан енгилликни ва тангликдан чиқиш йўлини қилиб қўяди" (Имом Абу Довуд ривояти).

✏️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤32👍8🔥4💯3
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига бирон юмуш тушса, намоз ўқишга чоғланардилар" (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар" (Имом Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤32👍7🔥4
#zikr #duo #ofiyat

АЛЛОҲИМ, НЕЪМАТЛАРИНГ ВА ОФИЯТДА БАРДАВОМ ҚИЛГИН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тонг отганида:

اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ

"Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафиятин ва ситрин фаатимма ниъматака ъалайя ва ъафиятака ва сатрока фиддуня вал ахироҳ"
, деб уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради", дедилар (Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишимни мукаммал қил.

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤31👍3💯3🔥1
#hadis #duo #dangasa #din #tashvish

"Аллоҳим, ғам ва маҳзунликдан Сендан паноҳ сўрайман. Сендан ожизлик ва дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, диним оғир келишидан ва золимлар ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман".


Агар сиз ҳадисда келган ушбу дуони доимо ўқиб, унинг маъноларини чуқур тааммул қилсангиз Аллоҳ сиздан ғам-андуҳингиз ва ташвишингизни кетказади.

✏️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤26👍8💯5😢3⚡2
#hadis #salavot #hikmat #rizq #savob

Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га кўп салавот айтиш ризқларни кўпайтиради, баракаларни зиёда қилади, ҳожатларни қондириб беради, ғам-ташвиш ва барча қайғуларни кетказади".

Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар Аллоҳ бир бандасига яхшиликни истаса, унинг тилини Расулуллоҳ ﷺга салавот айтишга осон қилади".

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤29👏4💯3👍2😭1
#hadis #salavot #juma #muborak

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤23👍7🔥2
Audio
Одилхон қори Юнусхон ўғли
#salavot #duo #ğam_taşviş

📿 САЛАВОТ АЙТИНГ ҒАМ-ТАШВИШИНГИЗ КЕТАДИ, ГУНОҲИНГИЗ КЕЧИРИЛАДИ

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Мен сизга кўп салавот айтаман. Дуоимдан қанчасини сиз учун салавот айтишга ажратай?" деб сўради. У зот алайҳиссалом: "Истаганигча", дедилар. "Тўртдан бирини бағишласам-чи?" деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хоҳлаганингча, агар зиёда қилсанг, яхши бўлади", дедилар. "Учдан бирини бағишласам-чи?" деди. У зот: "Хоҳлаганингча, агар зиёда қилсанг, яхши бўлади", дедилар. "Иккидан бирини бағишласам-чи?" деди. У зот алайҳиссалом: "Хоҳлаганингча, агар зиёда қилсанг, яхши бўлади", дедилар. "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Дуоимнинг ҳаммасини сизга бағишласам, нима дейсиз?" деди. У зот алайҳиссалом: "Унда барча ғам-ташвишларинг арийди, мақсадинг ҳосил бўлади ва гуноҳинг кечирилади", дедилар.

🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤36