Нотаниш рақамдан қўнғироқ:
— Ассалому алайкум яхшимисиз ука, мен фалончи аканинг уйларига келгандим, бева жиянлари бор экан, уч - тўрт кун аввал уйимиздаги аёллар ҳам келиб кетишган экан, бизни ўғлимиз бор, хотини билан ажрашганига беш йил бўлган, хотини билан расман ажрашган, загслари "кесилган", аёлни тоғаларидан куёв билан кўриштиришга рухсат сўрагандим, у киши, "мен бундай ишларга дуч келмаганман, қолаверса ёшман, ёшлари катта бир ака борлар, шулар билан маслаҳатлашсак яхши бўларди" дедилар.
— Ваалейкум ассалому, яхши, фақат бу иш телефонда бирданига битмайдида, бир - икки саволларим бор, саволларимга сиздан жавобни эшитиб кейин маълум бир муддатдан кейин жавоб айтамиз, шунга розимисиз?
— Розиман, беринг саволингизни.
— Ўғлингизни ажрашганига беш йил бўпти, шу беш йил ичида бошқа уйландиларми?
— Йўқ.
— Яхши, ўғлингизни аввалги аёлидан нечта фарзандлари бор ва фарзандлар онаси биланми ёки сизни қарамоғингиздами?
— Икки фарзанди бор, 8 ва беш ёшли қизлари бор, болалар онаси билан кетган.
— Ўғлингиз нима иш билан шуғулланадилар?
— Ўғлим уста, уй қуради.
— Ўғлингизни спиртли ичимликлар ичиш, қимор ўйнаш ва бошқа зарарли одатлари борми?
— ээ, йўғее, ўғлим россаям юввош бола, уйимиздаям ортиқча меҳнат йўқ, келин ўғлимиз билан тинч - тотув яшашса бўлди.
— Яхши, унда уч - тўрт кундан сўнг сизга аниқ хабарини айтаман, ҳа айтгандай, аниқ манзилингизни,ўғлингизни исмларини ва ўзингизни исмингизни менга смс қилиб ёзиб юборинг, Аллоҳ икки оилага ҳам хайрлисини насиб қилсин.
Сухбат тугади, бир оздан сўнг манзил маълумотлари ёзилган смс келди, бундай ишларда энг сахих маълумотларни аёллар тўплай олишини ҳисобга олиб бўлажак келин тараф аёлларини "разведкага" жалб қилдик.
Аёллар раведкани амалга оширгунларига қадар бева қизимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтаман.
Қиз отасиз катта бўлган, балоғат ёшига етганда уч қизини яхши жойларга турмушга берган она турнақатор навбат билан келаётган совчиларни орасидан ўзини дидига ёққан бир оилани танлайди, ўртада турган ўртакашларни мақтовидан шошиб қолиб яқинларидан маслаҳат ҳам сўрамасдан тўй кунини белгилаб тўй ҳам бўлиб ўтади.
Тўйдан сўнг "тилло" деб мақталган куёв ғирт банги ва дармоед текинхўр экани , "бриллиант" деб мақталган қайнонани олдида эса эртаклардаги ялмоғиз кампир ҳам ип эшолмаслиги, оила бошлиғи ҳисобланмиш ота эса гўёки "ўлик офтоб" (на ёритади ва на иссиғи бор), яъни оилада ўрни йўқлиги сабаб етим келинга нисбатан зулм авжидалиги маълум бўлиб олти ой деганда қиз она уйига қорнида бола билан қайтиб келади, натижада етим қиз ўз онасини уйида қиз чақалоғини дунёга келтиради.
Икки ёшни муросага келтириш учун бор имкониятлар ишга солинади, куёв тараф қоп - қоп ваъдалар билан, тавбаю тазаррулар билан келинни уйларига олиб кетиб яна зулмни давом эттиришаверар, "одам" бўлишни ваъда берган эр жонивор эса бангилик "касбига" энди ароқхўрликниям қўшиб олади.
Бир йил ичида бу ҳолатлар баттар авж олавериши оқибатида она қизини расман ажратиб олади. Қиз ажраганини эшитган, турмуши ўхшамай хотиндан ажраган оилалардан совчилар кела бошлайди, аммо қиз турмуш қуришдан беззиллаб қолгани, қолаверса ўтган жанжалу нохушликлар сабаб она инсуълт бўлиб ётиб қолгани, қаровчи фақатгина ўзи бўлгани сабаб беш йил турмушга чиқмади.
Ўтган йили она вафот этди, қиз эса тоғанинг қарамоғида қолди, энди у ёлғиз яшай олмаслиги ва турмушга чиқиши кераклигини тушунди, совчилар кела бошлашди, навбатдаги совчи эса юқоридаги амаки эдилар.
Энди юқорида айтилган ҳолатга қайтамиз. Хуллас аёллар "разведкаси" ўз миссиясини тугатиб қуйидаги маълумотлани билиб келишди.
Куёв аввалги оиласида ажрашганидан сўнг беш йил ичида уч маротаба уйланган ва ажрашган.
Куёв уй қурувчи уста эмас, оддий мардикор ҳам эмас, ҳеч қаерда ишлай олмас экан , отаси айтгандай юввош, юввошлиги эса оддий юввошлик эмас, балки ўта содда муғомбир такасалтанг экан, ота - онасини пенсия пулларини еб ичиб юрар экан, шу сабабдан келинла кетиб қолишган экан.
Бугун эрталабда бўлажак куёвнинг оталари қўнғироқ қилдилар:
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤40
— Ассалому алайкум ука яхшимисиз, мен фалончиман, анов куни гаплашгандикку, нима қарорга келдинглар?
— Ваалейкум ассалому, узр, иш битмайдиган бўлди, тақдири қўшилмайди шекилли, бошқа жойдан ҳаракат қилаверинг ака.
— ия, нимага, шу савобли ишда бош бўлинг, қизни тоғасини кўндириб беринг, савоб бўлади ахир, қаердасиз, кўришиб гаплашайлик.
— ака, ўғлингиз кўп марта уйланиб ажрашган экан, устачилик ҳам қилмас экан, сиз айтган маълумотлар ёлғон экан, кўришсак ҳам телефонда гаплашсак ҳам бефойда, бошқа жойга совчи бўлсангиз ҳам рост гапиринг, "ойни этак билан ёпиб бўлмайди".
— ттўғрии, битта - иккита хотин олди, аммо айб ўша хотинларда бўлгани сабаб ажраган, биттасини юраги касал чиқди, иккинчиси ревматизм экан, кейингиси...
— бўлди, етар, тушундим, ўғлингиз "тилло" , келган келинлар ҳаммаси "брак", Аллоҳдан қўрқинг, ёлғон гапириб бева аёлларни алдаб келин қилиб ҳеч қачон ўғлингизни бахтли қила олмайсиз, бошқа бу мавзуда менга телефон қилманг, саломат бўлинг.
Бу ҳаётий ҳикояни нега ёздим?
Кўплар ношуд ўғилларига, " уйланса наркоманлигини ташлар, уйланса ақли кирар, уйланса одам бўлиб қолар" дея яхшигина оилаларни қизларини келин қилиб олиб, натижада эса қиз ва аёлларни ҳаётларини остин - устун бўлишига сабабчи бўлишмоқда.
Жамиятимизда эркак киши хотин олиб хотин қўявериши унчалик уятли ҳисобланилмайди, "ҳа энди турмуши ўхшамабдида" деб қўйишаверади.
Аёл киишини эса эрга тегиб ажрашавериши эса аёл ва оиласи учун ўта оғир зарба ҳисобланади, эр сони кўпайгани сари аёл атрофида турли маломатлар кўпаяди.
Шундай экан, қизни турмушга беришда етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб кейин бир қарорга келишни тавсия қиламан.
Шу мавзу ҳақида ўз фикрларингиз ва маслаҳатларингизни изоҳда қолирсангиз кимгадир манфаатли бўлади деган умиддаман.
Саломат бўлинглар.
Facebookdan.

❤34🔥14👍8
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

🔥13❤5👍4
#Уткинчи_дунё
#No_160
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Қизим, қўрқитиб юбордингку?
Рахима, секин палатага кирди.
Хуморани юзида хеч қандай ифода йўқ, онасига қаради.
—Яхшимисан қизим?
Рахима, Хуморани қўлидан тутди.
—Ойи... Менга нима бўлди?
Хумора тушуниб бўлмас хиссиёт билан гапирди.
—Озгина мазанг бўлмади қизим.
—Ойи, болам...
Хумора, секин қорнини ушлади.
Юмшоқ бўшлиқ.
—Ойи, болам қани?
Докторлар қарашяптими?
Хумора, Рахимани ортига эшикка қаради.
—Халиги.. хха докторлар қарашяпти.
—Ўзи яхшими ойи..
Ойииии...
Хумора энди йиғлай бошлади.
—Йиғлама қизим..
Рахима, Хуморани қучди
—Мен уларни кўрдим, у иккиси менга хиёнат қилди.
Хумора йиғлаб гапирди
—Мен сенга неча бора айтдим, уйинга киритма деб. Сен менга эмас, ўшани гапига кирдинг, мана энди ахволингни қара.
Рахима куйикиб гапирди.
—Кейинчи, кейин. Мен уларни ёқиб юбордим...
Хумора энди кулишни бошлади.
—Қизим мени қўрқитма.
Доктор... Доктор...
Рахима ташқарига югуриб чиқиб кетди.
—Нима бўлди?
Рахимани овозидан хамшира югуриб келди.
—Қизим нега бундай тутяпти ўзини?
—Хонамга юринг. Гаплашиб олайлик.
Ичкаридан чиққан доктор, Рахимани олиб кириб кетди.
—Қизингиз жуда қаттиқ стрессга учраган. Ўзига келгунча шундай давом этади, бироз вақт керак. Боласи хақида айтдингизми?
—Йўқ, айта олмадим. Қандай айтаман? Ўзи бир ахвол бўлиб қолибдику?
Алжираб бирнималар деб ётибди.
—Мийяси хам лат еган, уни устига рухий зўриқиш.
Сиз мана бу дориларни етказиб келинг, сал ўзига келсин апаратга соламиз. Шунда анниқ бўлади.
—Мен қўрқяпман доктор, қизим яхши бўлиб кетадими?
—Яхши бўлади, фақат вақт керак. Бизга эса сабр.
—Ундай бўлса мен дадасига хабар бераман, келиб ўзи ёнимда турсин.
—Албатта чақиринг.
Эшитишимча қизингиз эрини хиёнатда ушлаб олган, ва уларни ёқиб юборган шундайми?
—Мен анниқ билмайман, кўп саволга тута олмадим.
—Боя, милиция ходимлари сўроқ қилиш учун келганди, мен рухсат бермадим, эрингизни бутун шахар танийди. Ўзи келса бир нима қилар дедим.
—Нима қизимни?
Энди нима қиламан...
Рахима, сабчиб кетди.
—Сиз тез эрингизни чақиринг. Бу ердаги ишларни, одамлари хал қилолмайди.
—Албатта, хозир қўнғироқ қиламан.
Рахима довдираб қолди.
Ташқарига чиқиши билан, телефонни қўлига олди.
—Ассалому алайкум дадаси.
—Ваалайкум ассалом. Нега телефонинга тушиб бўлмайди?
—Дадаси, Хумора..
—Нима Хумора?
—Бошимизга иш тушди. Бугунни ўзида етиб келинг жон дадаси.
—Қандай иш? Тушунтириброқ гапир.
—Дадаси, Хуморани боласи нобуд бўлди.
—Нимааа???

❤46😢4⚡1
#Уткинчи_дунё
#No_161
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Мунира Содиқовна, қариялар уйига бир онахонни олиб келишди. Манабу хужжатлар, хаммаси тайёр жойлаштираверайликми?
Хамшира қиз хужжатларни узатди
—Хозир бошқа мухим ишларим бор, сизлар у аёлни жойлаштираверинглар, хужжатларни шкафга қўй, мен бўшаганда кўриб чиқаман.
Мунира хужжатни олмади.
—Хўп, манабу ерга қўйяпман. Имзолар айтсангиз ўзим олиб кетаман.
—Ўзи анчадан буён ўша бўлимга ўтмадим, хаммаси яхшими? Камчиликлар йўқми?
—Хозирча яхши, кундан кунга сафимиз кенгайиб бормоқда. Янги бўлганимиз учунми, кўпчилик келяпти.
—Товба қандай қилиб ўз онасини, ёки отасини ўз қўллари билан ташлаб кетишаркан?
Мунира, ўйланиб гапирди
—Нима дейсиз энди? Хамма хам бир хил эмасда, хар хил одамлар бор.
Янги келган аёлни хам, яқинлари йўқ воз кечган экан. Уни устида мийясида муаммо бор экан. Текширувдан ўтганда аниқланди.
—Ундай бўлса, сизлар яхши қаранглар. Мен буёқдаги ишларимни хал қилиб, кейин ўтаман. Сиз кўз қулоқ бўлинг.
—Хўп бўлади, албатта кутаман сизни.
—Инсон ўз ўзидан бировдан воз кечмас экан, хаёт ўзи шунга мажбур қилиб қўяр экан.
Хамшира чиқиб кетгач, Мунира ўтмиш хотирали билан ўзига ўзи гапириб қолди.
💫💫💫💫
—Ойи, Хумора яхшими?
Сардор кўзини очиб Кароматга гапирди
—Сен қандай бола бўлдинг?
Ўз болангни қотилига айландинг, тушуняпсанми қотилига айландинг?
Каромат йиғлаб гапирди
—Нималар деяпсиз ойи?
Сардорни овози қалтираб чиқди.
—Нима дейишим керак? Хуморани боласи нобуд бўлди.
—Бўлиши мумкин эмас.
—Анави қирчанғи эса, ногирон бола туғди. Сен ва ўшани нас юрганинг, болаларга урди.
—Эй худо..
Сардор чуқур ухх тортди.
—Энди буни фойдаси йўқ, ғишт қолипдан кўчган. Мен дадангни чақирдим, келиб ўзи хал қилсин.
—Дадамни нега чақирасиз?
Сардор оғриқдан инқиллаб гапирди
—Хуморани дадаси хам етиб келади, кейин кўрасан томошани. Дадаси энди тинч қўймайди, охригача боради. Набираси нобут бўлди, тинч ўтирмайди энди, ҳиёнатда ушландинг буни жазоси анниқ, оғир бўлади.
Каромат ташқарига чиқиб кетди.
—Энди нима қиламан?
Сардор қўрққанидан ўзига ўзи шивирлади.
💫💫💫💫
—Опа, куйган аёлни юзидаги бинтини олишибди, қандайдир таниш кўрдингизми?
—Хеч кимни кўришни хохламаётган экан, асабийлашмасин деб кирмадим. Кейин у мени сохам хам эмас.
—Мен тасодифий кириб қолдим. Мени кўриб қандайдир ғалати бўлиб қолиб, орқага қараб олди.
Муниса бепарво гапирди

❤43🤔4
#Уткинчи_дунё
#No_162
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Аббосни ойиси кеча келган экан, шу ой охирига тўйни қилайлик деяпти.
Мунира бепарво ўтирган синглисига қаради.
—Э опа, мен хали у йигитни яхшилаб танишим керак, характерини билишим керак.
—Учрашмасанг, гаплашмасанг қаердан биласан характерини?
Тўйдан кейин ўрганиб оласан.
—Сизлар мендан қутилиш мақсадида, тўйни тезлатяпсиза?
—Қанақа қутилиш?
Ахир сени бахтли бўлишингни хохлайман.
—Мен хали энг бахтли қиз бўламан опажон.
—Иншааллоҳ, худо хохласа. Лекин шунга харакат қилиш хам керак.
—Мен ишларимни қилай. Бугун бизникига борасизларми?
—Боришим керак, Умарни туғулган куни экан, сен эртароқ бориб тайёргарлик кўр. Нур опа хурсанд бўлиб қолади.
—Ундай бўлса, мен тушликни уйда қиламан. Сиз мени ишларимни хам текшириб туринг. Янги беморлар келган, шуларни назорат қилиб турасиз.
—Майли боравер, шунча одам қараб турамиз. Фақат бугунчалик, эртага сахар етиб келиш шарти билан.
—Хўп, мен кетдим. Қандай яхши мазза қилиб дам оламан.
Муниса, керишиб қўйди.
—Вое, ишлаб чарчаб кетдингми? Яхшилаб дам ол.
Кечга роса ишлайсан биз кетгач..
Мунира мириқиб кулди.
—Ха кулинг, кулинг...
Муниса лабини бурди.
💫💫💫💫
—Хали ёш экансиз, нега бу ерда сиз?
Ёши катта бир онахон, Латофатга сўз қотди
—Ўз фелим, танлаган хаёт йўлим туфайли.
Латофат, хиссиз жавоб берди.
—Ўзингиз танлаганмисиз бу хаётни?
—Афсуски ха..
Ўз фарзандларим ва турмуш ўртоғимга рахм қилмадим. Уларни эшитишни хохламадим, қалбига қулоқ тутмадим. Яна қай бирини айтай?
Латофатни, кўзларидан ёш беизн ва бетиним оқарди.
—Биз, ёшлигимиз ва чиройимизга ишониб хаётимизни барбод этганлармиз. Хеч биримиз оппоқ эмасмиз, тўғри нокас болалар хам бор, лекин бизда хам айб бор
Фелимизни ва тилимизни ёмон қилганмиз, оқибатда эса шу ерларга келиб қолдик.
Хамрох аёл минг пушаймонлик билан гапирди.
—Сизни хам хаётингиз мендек ўтганми?
Латофат кўзидаги ёшни артиб, ёнидаги аёлга қаради.
—Мен хам бир ношуд ва хасадгой аёл бўлганман. Бирортасини иши ўхшаб кетса хам кўра олмасдим, жигарларим билан кўришганда хам, албатта биттаси билан уришиб, йўқ жойдан жанжал қилиб келардим. Уйимга биров келишини хохламасдим, оқибатда уй қабристондек жим эди. Эрим ва мен ёлғиз яшардим, ўғлиларим четда юрарди қизларимни узатгандик. Хатто қудалар ва куёвларни хам қўймас эдим. Махалла мендан безор эди, ўғлим келди уйладим, кейин менга келин тайёр дасмоя бўлди, кунда уруш жанжал қилардим. Келинимни кўзини очирмасдим, хамма ишидан ўян топардим, лекин хамма иши саранжом эди. Шунда хам топардим, махаллани аёллари уйимга кириб, саранжом ва озодалигига хавас қилишарди. Лекин мени келинимдан кўнглим тўлмасди, қўлига бир тийин пул бермасдим, пул топса тийинигача суғуриб олардим.
Аёл бу гапларни чуқур афсус ва кўз ёшлар билан айтарди

❤51🤔17🔥8😢2
Авваллари сизни қайғуга солган қанча муаммолар бор эди...
Уларнинг оғирлигидан кечалари уйқу келмас, қалбингиз безовта бўларди.
Бугун эса ўша ташвишларнинг кўпини эсламайсиз ҳам.
Гўё улар вақтнинг қорлари остида қолиб кетгандек...
Ҳаётнинг бир ҳикмати шу: Бугун тоғдек кўринаётган дардлар ҳам бир кун келиб оддий хотирага айланади.
Шунинг учун бугунги муаммоларни ҳам юрагингизга ҳаддан зиёд яқин олаверманг. Ҳар бир қийинчиликнинг муддати бор. Ҳар бир туннинг ортидан тонг келади.
Иншааллоҳ, бугун сизни безовта қилаётган нарсалар ҳам эртага "тун остида" қолиб кетади.
Сабр қилинг... Дуода бўлинг... Ва Аллоҳнинг ҳикматига ишонинг.
🍃
Хайрли оқшомлар, қадрлигим.
Қалбингиз хотиржамликка, хонадонларингиз баракага тўлсин.

❤16🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱🌹🌱АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ
ВА БАРАКАТУҲ 🌿🌺
БУГУН 25-ИЮНЬ
❤️ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН
🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма бир ижобат бўлса🤲
❤️КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ВА РАХМАТУЛЛОХУ
ВА БАРАКАТУҲ 🌿🌺
БУГУН 25-ИЮНЬ
❤️ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН
🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма бир ижобат бўлса🤲
❤️КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍1
Ibratli hikoya.
Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди.
Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди.
Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди.
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.

❤25👍11🤔1
#ҳаёт_манзаралари
РИЁ
(ҳикоя )
Махалла гузарида боқувчисини йўқотган оила фарзандининг суннат тўйи бўлаётган эди.
Бутун махалла баҳоли - қудрат ушбу тўйга ўз хиссасини қўшган , эркаклар имкон даражасида пул маблағи тақдим қилган бўлсалар, аёллар тўйга қуруқ қўл билан келмай тоғораларини тўлдириб олиб келган турли егуликлар билан дастурхон файзига файз қўшган эдилар .
Ногоҳон кўча тарафдан шу махалла фуқароси тадбиркор Орифжон ўз енгил автомашинасида ўтиб қолди . У кираверишда бир қатор бўлиб ўтирган қарияларнинг олдидан кўришмай ўтиб кетишни ўзига эп билмади шекилли , машинасини йўл четига тўхтатди. Машинадан тушгач бир қўлини кўксига қўйганча даврадагилар билан сўрашган бўлди. Шошилинч иши бор экан- ми , ҳижолатли жилмайганча яна зум ўтмай ўз йўлига равона бўлди .
- Қуруқ бўлмай ўл , - даврани тўлдириб ўтирган Ҳури опоқи атрофдагиларга эшиттириб шанғиллади,- бир паст ўтирсанг хонликдан тушиб қоласанми ?! Ҳаммаям одам. Қаранг буни тўй эгасини менсимаслигини...
Махалла фаоли Лолахон эътирозга оғиз жуфтлаган чоғда Фазилат келинойи чаққонлик қилиб сўз навбатини олди:
- Эшитдингларми , Ориф аёли билан ҳажга жўнаётганмиш ...
- Ҳажга боргунича , мана бу кабиларга ёрдам берсин , кўпроқ савоб бўлади. Хотини ўзидан паст .Қаранглар , шу ергаям келмабди. Тоғорадан қочганда , нокас. Битта тоғора кимни ўлдирибди. Мана ман ҳам ўнг қўлимни ўйнатиб картошка сомса пишириб келдим,- Ҳури опоқи лаби-лабига тегмай сўзини бермасди.
Шу ерда Лолахон "портлади" :
- Ҳури кеннойи , Ориф аканинг аёллари шифокорлар-ку, ишда бўлсалар ...,- Лолахон бир оз тараддудланиб сўзини давом эттирди:
- Аслида ҳозир мен айтадиган гап ... Хуллас , Ориф акага ваъда бергандим, аммо билиб билмай гуноҳкор бўлиб қолмаслигимиз учун ваъдамни бузмасам бўлмайди шекилли. Ўйлайманки , шу гап орамизда қолади. Тўй эгасининг қулоғига етиб бормасин. Гапнинг лўндасини айтсам, шу тўйнинг деярли барча ҳаражатини Ориф ака ёнларидан кўтариб бердилар,- Лолахон ўзига изтеҳзоли боқиб турган боқиб турган Ҳури опоқига таънали боқиб:
- Ўтган хафта уйингизни томини қайта ёпиш учун махалла томонидан берилган қурилиш материаллариниям улар эҳсон қилгандилар ... Ориф ака мени берганимни биров берса , қилган амалим риё бўлиб қолишидан қўрқаман дейдилар бизга ҳар сафар тайинлаб ...,- деди сўзларини тугатганча.
Лолахон жаҳд билан ўрнидан туриб нари кетди
Ранги бўзариб кетган Ҳури опоқининг аҳволи хавас қилгулик даражада эмас эди. Унинг ёнида ўтирган Муқаддамхон фурсатдан фойдаланиб, тиши ўтмаганидан ея олмаган сомсасини секин чойнакнинг ортига яшириб қўйди...
Хазонрезги

❤25🔥3
#Ибрат
Барака
Бир киши ҳикоя қилади:
Бир куни уйга келсам бувим ошхонада ширгуруч пишираётган эканлар. Бир қўлларида кафгир билан ширгуручни кавлаяптилар, иккинчи қўлларида эса тасбиҳ ўгиряптилар. Ошхонани эса, ажойиб бир ёқимли ис тўлдирган. Мен бувимдан: буви ширгурич пишиши учун қанча вақт кетади, деб сўрадим.
Бувим эса, менга табассум ила боқиб: минг марта ла илаҳа иллаллоҳ ёки икки минг марта алҳамдулиллаҳ деганда ширгуруч пишади, дедилар.
Субҳаналлоҳ, буни қаранг биз ҳар бир ишимизни вақт билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун кўп ишларимизда барака бўлмайди. Аввалгилар эса, ҳар бир ишини зикр ва тасбиҳ билан ўлчашган. Шунинг учун уларнинг ҳар бир ишида барака бўлган.
Энди тасаввур қилинг, зикру тасбеҳ асносида пишган таомни истеъмол қилган кишига қандай таъсир қилар экан...
Интернетдан олинди.

🥰13❤10👏6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
☄️Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Андижон вилоятига ташрифи давомида зудлик билан эътибор қаратилиши ва янгиланиши талаб этилаётган қатор ижтимоий объектларни кўздан кечирди

❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тилак Жўра (1947-1994)
Кел, эй, кўнгил...
Кел, эй, кўнгил, шаробдай қуйил
Қақраб қолган қақроқ лабимга.
Маст бўлайин, майлига буткул,
Малҳам бўлсанг соғинч дардимга.
Туйғулардан кўзим қамашиб,
Узоқ йиллар куйладим ойни.
Илон каби ул ҳам чирмашиб,
Туйғулардай авради мени.
Ой ҳам бугун бегона менга,
Бегонадир осмон ҳам ахир.
Умидимдай суяндим тонгга,
Бу тонгларки йилт этган шамшир.
Маст айларди шудгорнинг ҳиди,
Замин бугун димиқиб ётар.
Чигирткалар саси ҳам тинди,
Сукут юрагимга наштардай ботар.
Умр ўхшар эгик дарахтга,
Белин букар буюк бир соғинч!
Мен ҳушимда ўхшаб карахтга,
Тушларимда яшайман нотинч.
Шовуллаган сойни куйладим,
Оқиздирмас ҳатто соямни.
Мен ҳамиша бахтни ўйладим,
Чақмоқларга санчиб миямни.
Йўқ! Тугамас кўнгил сафари,
Бўлмаса ҳам армоннинг васли.
Бўл ҳаётнинг ғолиб аскари,
Қалбим сендан топдим тасалли!
Кел, эй, кўнгил, шаробдай қуйил
Қақраб қолган қақроқ лабимга.
Маст бўлайин, майлига буткул,
Малҳам бўлсанг соғинч дардимга.
Тилак Жўра
(Пост унинг хотираси учун)
👇👇👇
Кел, эй, кўнгил...
Кел, эй, кўнгил, шаробдай қуйил
Қақраб қолган қақроқ лабимга.
Маст бўлайин, майлига буткул,
Малҳам бўлсанг соғинч дардимга.
Туйғулардан кўзим қамашиб,
Узоқ йиллар куйладим ойни.
Илон каби ул ҳам чирмашиб,
Туйғулардай авради мени.
Ой ҳам бугун бегона менга,
Бегонадир осмон ҳам ахир.
Умидимдай суяндим тонгга,
Бу тонгларки йилт этган шамшир.
Маст айларди шудгорнинг ҳиди,
Замин бугун димиқиб ётар.
Чигирткалар саси ҳам тинди,
Сукут юрагимга наштардай ботар.
Умр ўхшар эгик дарахтга,
Белин букар буюк бир соғинч!
Мен ҳушимда ўхшаб карахтга,
Тушларимда яшайман нотинч.
Шовуллаган сойни куйладим,
Оқиздирмас ҳатто соямни.
Мен ҳамиша бахтни ўйладим,
Чақмоқларга санчиб миямни.
Йўқ! Тугамас кўнгил сафари,
Бўлмаса ҳам армоннинг васли.
Бўл ҳаётнинг ғолиб аскари,
Қалбим сендан топдим тасалли!
Кел, эй, кўнгил, шаробдай қуйил
Қақраб қолган қақроқ лабимга.
Маст бўлайин, майлига буткул,
Малҳам бўлсанг соғинч дардимга.
Тилак Жўра
(Пост унинг хотираси учун)
👇👇👇
❤6👏2😢1
OʻTKINCHI DUNYO
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA
muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥6
#Уткинчи_дунё
#No_163
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Мени кечиринг, сизни ярангизни янгиладим.
Латофат хам хонасини қўлини тутди.
—Хеч хам, анча енгил тортдим.
Аёл кўзидаги ёшни артди.
—У қилдим, бу қилдим келинимни икки боласи билан, ота уйига кетказиб юбордим. Кўнглим тинчиди, ўғлимни қизғонардим, бирга хазл қилиб кулиб қўйишса хам, қизғониб уруш қилардим. Иложи борича кечалари олдимда олиб қолишга харакат қилардим. Ўғлим хам келинимни яхши кўрарди, доим ёнини олар, айтганини қиларди.
Келиним кетгандан кейин, ўғлимни уйлайман деб роса харакат қилдим. Лекин хотинидан воз кечмади, келинимга ўзим эр топиб икки бола, бегонага эрга бердириб юбордим.
Ўз набираларимни ўзимни ўйлаб, бегонани қучоғига ташладим.
Аёл, алам билан гапирди.
Ўша куни, яни келинимни бировга узатилганини эшитган ўғлим, ўша кунни ўзида ўз жонига қасд қилди.
Аёл, додлаб йиғлаб юборди.
—Мен ношуд, нотовон, нокас.
Ўз боламни ўлдирдим. Буни кўтара олмаган эрим, бир хафтадан кейин юрак хуружи билан вафот этди.
Хайхотдек уйда бир ўзим қолдим, қизларим хам мендан воз кечди. Хор бўлдим зор бўлдим, охири шу ерга келдим.
Юрагимда бир ховуч аланга бор, бутун жисми жонимни ёқиб кул қилади. Келинимдан кечирим сўраш учун, кўп қидирдим. Набираларимни кўриш учун кўп бора бордим, лекин улар четга кўчиб кетишган экан. Уларни хам қайта кўрмадим, қизларим дадасини ва акасини ўлимида мени айбдор қилиб, мендан юз ўгиришди. Мана неча йилки қариялар уйидаман, бу ер янги очилганда, бизни шу ерга кўчиришди.
Аёл тўхтаб қолди
—Сизни ҳикоянгиз, меникидан дахшатли экан. Нахотки ўз болангизни ўлимига сабабчи бўлган бўлсангиз?
💫💫💫💫
—Мени олдимга, кирган докторни бошқа киритманг.
Розия, зўрға гапирди.
—Улар бош докторни синглиси, хохлаган пайти хохлаган жойига кириши мумкин. Хамма бўлимга ўзи қарайди, чунки болалари кичик, қарашга вақти бўлмаяпти.
—Мунира, фарзандлик бўлдими?
Розия, хайрон бўлди
—Сиз уларни танийсизми?
—Йўқ, танимайман. Мени тинч қўйинг.
Розия, секин тескари қараб олди.
—Майли, мен хали муолажа пайти яна кираман.
Хамшира, секин ташқарига чиқиб кетди.
—Нахотки Мунира шунақа катта одам бўлиб кетган бўлса, онасини хабар хам олишмайди.

❤38🤔5👏4
#Уткинчи_дунё
#No_164
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Тўйни анниқ қилдик, энди гина қудратни унутиб ойимни олдига бориб, дуо олиб келайлик. Нима қилган тақдирда хам, онамиз бўлади.
Мунира, секингина гап бошлади.
—Опа, анави итни ўз оёқларим билан бориб, кўриб келишимни хохлайсизми?
Муниса алам билан гапирди
—Мен уни демадим. Ойимни дедим.
Мунира, Мунисани тинчлантиришга уринди
—Ўша уйга борсангиз, албатта ўша итни хам кўрасизми?
Кейин мен ойингизни хали кечирганимча йўқ, кўргингиз келса бориб келаверинг, мени қовоғим учиб турган жойи йўқ.
Муниса, эшикни қаттиқ ёпиб, ташқарига чиқиб кетди.
—Эх синглим, ойим хам бизга яхши бўлсин деганда. Она бўлсанг она қадрига етасан, хозир ёшсанда гулим.
Мунира ўзига ўзи гапирди.
—Ассалому алайкум дадаси.
Мунира телефонини олиб Ботирга қўнғироқ қилди.
—Ваалайкум ассалом, гўзалим нима гап?
—Тинчлик, мен дўкон айланмоқчи эдим. Марям опам, фарзандлик бўлибди, кўриб келмоқчиман.
—Марям, ўзимизни Марямни?
Ботирни юраги алланечук бўлди.
—Ўзимизни Марям опам, ўғил фарзанд кўрибди.
—Хурсандман, яхши бўлибди
Болалар қаерда?
—Болаларни Назо опам олиб кетган, улар йўқлигидан фойдаланиб қолмоқчиман.
—Ундай бўлса, хозир Жамани юбораман. Бирга олиб боради
—Шарт эмасди, ўзим боравераман.
Мунира энса қотирди
—Йўқ, озгина кут. Тез етиб боради. Эхтиёт бўлиб бориб келинглар, болаларни олдига мен бораман.
—Рахмат сизга.
Мунира кулиб гапириб телефонни ўчирди.
—Энди Жамани оғзини қандай беркитаман.
Мунира, телефонини қўлига уриб ўйланиб қолди.
💫💫💫💫
—Қандайдир танишсиз, озроқ юзингиз ва қошларингиз куйгани эвазига танишим қийин бўляпти.
Мени танияпсизми?
Муниса, Розияни олдига кириб узоқ ўйланди.
—Йўқ.
Розия таниб қолмаслиги учун, секин гапирди.
—Шошманг, мен билан озроқ гаплашинг.
Тескари қараб олган, Розияни олди томонига ўтиб гапирди.
—Хохламайман...
Розия асабий гапирди
—Овозингиз хам таниш.
Сиз халиги..
Муниса Розияни кўзига термулиб, Розия кеннайимсиз шундайми?
—Йўқ, кетинг.. ёлғиз қолишни хохлайман.
Розия шайтонлаб бақирди.
—Анниқ ўшасиз. Лекин бу ерга қандай келиб қолдингиз?
—Тинч қўйинг Муниса...
Розия йиғлаб юборди.
—Кеннайи, уй ёндими?
Шундай бўлса ойимга нима бўлди?
Муниса, ичидан эзилди.
—Уй ёнмади, мен у уйни ойингизга ташлаб чиқиб кетганман.
—Анави бирга ёнган эркак ким?
Турмушга чиқдингизми?
Тоғамчи?
Мунисани ичи тўлла савол эди.
—Хозир гаплаша олмайман, бошқа сафар гаплашайлик.
Розия илтимосли гапирди
—Майли ўзингизга келиб олинг, кечгипайт сменада қоламан. Бирга гаплашамиз.
Нилу...
Муниса, хамширани исмини айтиб бақирди
—Лаббай опа.
Хамшира югуриб кирди
—Бу беморга яхши қара, нима деса мухайё қил.
Тушундингми?
—Хўп бўлади.
—Майли мен кечга кираман ёнингизга, гаплашамиз.
Муниса хонадан чиқиб кетди.

❤33👍12🤔3
#Уткинчи_дунё
#No_165
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Қайси дўконга борамиз?
Жама машинага ўтирган Мунирага қаради.
—Жама ака, сиздан бир илтимосим бор.
—Қандай бемалол айтаверинг.
—Мен ойимни кўришим керак, лекин Ботир ака бунга қаршилик қиляпти. Шу бахона кўриб келайлик илтимос Ботир акага айтманг.
Мунира мўлтираб қаради.
—Майли лекин билиб қолса, мени хеч қандай алоқам йўқ.
—Билиб қолса ўзим жавоб бераман. Сизни аралаштирмайман.
—Хўп, хозир қаёққа хайдай?
—Олдин бозорчага кирамиз, ул-бул нарсалардан олиб уйга борамиз, тез қайтамиз.
—Хўп, ундай бўлса қани кетдик.
Ботир акани икки соатдан кейин, учрашуви бор. Улгуришимиз керак.
—Албатта улгурамиз, тез қайтамиз.
Мунирани юраги негадир ғаш эди.
💫💫💫💫
—Нега келдингиз бу ерга?
Муниса , Аббосни кўриб ғаши келди.
—Нима қилибди келсам?
Келсам ўз хотинимни кўргани келдим.
Аббос, Мунисани рўпарасидаги столга жойлашди.
—Нима? Хотиним?
Хали сизни хотинингиз хам борми?
Муниса, асабий кулди.
—Албатта, дунёдаги энг чиройли, дунёдаги илонларни хамма захрини ўзи олган. Тилларидан захар чак-чак томиб туради.
—Ха йўғе. Қайси пешонаси шўр қиз экана?
Муниса, столга астойдил суянди.
—Пешонаси ялтираган денг хоним. Мени пешонам шўр бўлмаса, илонга уйламанми?
—Йўқмаса катта кўча...
Муниса лаб бурди.
—Ёқадида, ёққани учун чидайманда...
Аббос, кулди.
—Бирор жойингиз оғрияптими? Нега келдингиз? Мени ишдан қўйманг, мен сизга ўхшаб бекорчи эмасман.
—Оххоо, ишли хоним. Мен хам иш билан келдим.
Хуллас сизни шифоханангизда, олов ичида қолган аёл ва эркак олиб келинган.
—Ха тинчликми?
—Тинчлик эмас, уларни ёқиб юборган аёлни адвокатиман.
—Воқеа қандай бўлган.
Демоқчиманки у аёл мени тоғамни аёли бўлади.
—Ростданми? Ахир у аёл, мени мижозимни эри билан юрган, ундан хомиладор хам бўлган эканку?
—Нима? Бўлиши мумкин эмас.
Муниса ўрнидан туриб кетди.

❤24🤔18🔥6👍3😢3🌚3
Ўғлим турмуш қурганига беш йил бўлди
У жуда бахтли эди 2 та фарзанди бор бири қиз бири ўғил эди келиним доим менга ўглимни жуда қаттиқ севишини айтарди.
Яқинда ўғлим келинимга янги iPhone сотиб олди ва эскисини менга берди она буни сотмайман сиз ишлатинг деб
Келиним телефондаги ҳамма нарсани ўчириб берган экан ўзим телефонга чунмасдим 3/4 кун ишлатиб юриб ҳамма нарсани тиклаб олиш мумкинлигни билдим.
Кечаси мен келинимнинг барча ёзишмаларини тиклаб одим ва уларни ўқиб шу қадар йиғладимки ҳаттоки қандай тонг отканини билмадим чунки ....16+👇

❤8🤔2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍬 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍬✨🌙
🌹💝🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим.
🧡Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
🧡Азизларим ЖУМА МУБОРАК...
🌹💝🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг.
🪷Шайдо бўлсин мингларча малак...
🪷Кўзларингиз иймонга бойдир.
🪷Азизларим ЖУМА МУБОРАК. .....
🌹💝🌹Сочларига оқ тушган Онам.
💙Отам учун сўрайман тилак..
💙Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
💙Азизларим ЖУМА МУБОРАК. ....
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌹💝🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим.
🧡Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
🧡Азизларим ЖУМА МУБОРАК...
🌹💝🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг.
🪷Шайдо бўлсин мингларча малак...
🪷Кўзларингиз иймонга бойдир.
🪷Азизларим ЖУМА МУБОРАК. .....
🌹💝🌹Сочларига оқ тушган Онам.
💙Отам учун сўрайман тилак..
💙Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
💙Азизларим ЖУМА МУБОРАК. ....
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4